«Севилья» Мунир трансферини эълон қилди

Спорт 18:57 / 12.01.2019 5372

«Севилья» клуби «Барселона» ҳужумчиси Мунир Эл-Хаддади трансферини эълон қилди.

Андалусияликлар 23 ёшли футболчи учун 1,05 миллион евро тўлайдиган бўлишди. Бугун Мунир тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтиб, «Севилья» билан 4,5 йиллик шартномани имзолади.

Жорий мавсумда Мунир 7та ўйин ўтказиб, 1та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган. У «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади.

Кўпроқ янгиликлар