Америкалик талабаларга Хитойда мессенжерлардан фойдаланмаслик тавсия қилинди

Жаҳон 00:55 / 12.01.2019 4259

Калифорния университети ўз талабаларига Хитойда мессенжерлардан фойдаланмасликни тавсия қилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди

Маълум қилинишича, университет раҳбарияти талабалар ва ўқитувчиларни Хитойга сафарлари вақтида WhatsApp ва WeChat мессенжерларидан фойдаланмасликка чақирган.

Таъкидланишича, бу охирги вақтда Хитойда ғарб давлатлари фуқароларининг ҳибсга олиниши ҳолатлари кўп учраётгани билан боғланган.

Университетда Хитой мутасадди идоралари талабаларнинг мессенжер орқали юбораётган хабарларини ушлаб олиб, уларни талабаларни ҳибсга олиш важи сифатида қўллаши мумкинлиги айтилган.

Кўпроқ янгиликлар