Тошкентда маҳалла раисини 24 млн сўмга алдаб кетишди

Жамият 13:58 / 11.01.2019 8837

2019 йил 9 январь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 3 февраль куни Учтепа туманида яшовчи Н.М. Олмазор даҳасида шу даҳада яшовчи “Катта Олмазор” МФЙ раиси А.У.га МФЙ биносининг ички қисмини таъмирлаб беришини айтган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у алдов йўли билан 24 млн 500 минг сўм пулини олганини ва берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Кўрилган чоралар натижасида Н.М. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар