Доғистонда Ўзбекистоннинг 25 ёшли фуқароси ўз рафиқасини ўлдирганликда гумонланмоқда

Жаҳон 13:09 / 07.12.2018 14788

Доғистоннинг Қорабудахкент туманида Ўзбекистоннинг 25 ёшли фуқароси ўзаро жанжаллар туфайли турмуш ўртоғини ўлдирди.

Бу ҳақда «Замана» нашри Россия Тергов қўмитасининг Доғистон Республикаси бўйича вакили Расул Темирбековга асосан хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, 4 декабрь куни Ўзбекистон фуқароси ўзаро жанжаллар туфайли турмуш ўртоғининг кўкрак қафасига пичоқ билан бир неча марта зарба берган, оқибатда аёл воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси (қотиллик) билан жиноий иш қўзғатилди. Қотил ушланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ходимлари тергов-процессуал ҳаракатларини олиб боришмоқда, дея таъкидлайди нашр.

Кўпроқ янгиликлар