Шавкат Мирзиёев Шуҳрат Аббосовнинг яқинларига таъзия изҳор этди

Жамият 13:23 / 26.04.2018 18565

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ артисти, таниқли кинорежиссёр Шуҳрат Аббосовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этди. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди.

25 апрель куни ўзбек киноси дарғаларидан бири бўлмиш машҳур ижодкор, миллий кинода сермаҳсул ижод қилган Шуҳрат Аббосов оламдан ўтди.

KUN.UZ’га келиб тушган маълумотларга кўра, режиссёр 7 апрелдан буён буйрак етишмовчилиги, анимия ва юрак етишмовчилиги касалликлари билан биринчи республика стационар шифохонасида даволаниб келмоқда эди. Шуҳрат Аббосов 25 апрель куни, соат 18:00да оламдан ўтган.

Кўпроқ янгиликлар