Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриялик шифокор Германияда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Франкфуртдаги суд шифокор Алаа М.ни қотиллик ва қийноқларда айбдор деб топиб, унинг айбининг оғирлигини таъкидлади. Бу унинг 15 йилдан кейин муддатидан олдин озод этилишини деярли имконсиз қилади.

Фото: REUTERS
Франкфурт-Майндаги олий суд суриялик шифокор Алаа М.ни инсониятга қарши кўплаб жиноятлар, жумладан, қийноқлар учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. 16 июн, душанба куни у 2011-2012 йилларда ўз ватани Сурияда икки кишини ўлдирган ва яна тўққиз кишига оғир тан жароҳати етказганликда айбдор деб топилди.
Суднинг таъкидлашича, 40 ёшли судланувчининг айби оғир бўлиб, бу унинг 15 йилдан кейин ҳибсдан муддатидан олдин озод этилишини амалда имконсиз қилади.
Ҳукм сабабларида шифокор жиноятларни Ҳомсдаги ҳарбий ҳоспитал ва ҳарбий разведка ҳибсхонасида хизмат қилаётган вақтида содир этгани айтилади. Тергов маълумотларига кўра, у Суриянинг ўша пайтдаги ҳукмдори Башар Асад режимига номақбул шахсларни «йўқ қилиш гуруҳи» номи билан танилган шифокорлар гуруҳининг бир қисми бўлган. Унинг қурбонлари мухолифат вакиллари ҳисобланган маҳбуслар эди.
Раислик қилувчи судя Кристоф Коллернинг сўзларига кўра, Алаа М. қийноқлар пайтида ўзининг садистик тенденцияларини кўрсатган: у «ўзидан паст ва бўйсунувчи деб билган одамларга жисмоний оғриқ беришни ёқтирган». Дўқ-пўписаларга қарамай судда кўрсатма берган 50 дан ортиқ гувоҳнинг кўрсатмаларига кўра, жиноятлар орасида калтаклаш, тепиш, жароҳатлар ва тананинг турли аъзоларини, жумладан жинсий аъзоларни куйдириш кабилар ҳам бўлган.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Июлда кам таъминланган оилаларга қанча моддий ёрдам ажратилгани айтилди
Жамият | 14:23
-
“Бир ўзи тарбиялаётганлар”: Ёлғиз оналар фарзандлари учун икки баробар кучли бўлишни қандай уддалашмоқда?
Жамият | 14:14
-
Айрим темирйўл ходимларининг иш вақти режими тартибга солинди
Ўзбекистон | 13:48
-
Павел Дуров Россияда Telegram офиси очилишини рад этди
Жаҳон | 13:47
Мавзуга оид

10:42
“Исроил минтақада бошқа қудратли давлат шаклланишини хоҳламайди” — сиёсатшунос

07:50
Соҳа вакиллари: Германия дронлар ҳужумидан ўзини ҳимоя қила олмайди

20:26 / 17.07.2025
Суриядаги янги уруш. Друзлар ва бадавийлар можаросида воқеалар ривожи

14:09 / 17.07.2025