Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ASUS ProArt P16’ни янгилади: NVIDIA RTX 50 ва AI имкониятларига эга янги мобил ижод намунаси
2025 йилда ASUS ижодкорлар учун муҳим янгиланиш – ASUS ProArt P16 ноутбукини тақдим этди. Бу шунчаки навбатдаги релиз эмас, балки ҳар қандай контент яратувчи студиясининг қудратли ва портатив юрагига айланиши учун пухта ўйланган қурилма.

Фото: ASUS
ProArt P16 муросасиз аппарат компонентларини, жумладан, ноутбуклар учун инқилобий NVIDIA GeForce RTX 50 серияли графика ва сунъий интеллектнинг энг кенг имкониятларини бирлаштирди. У одатий чекловлар доирасидан чиқиб, дадил ғояларни мисли кўрилмаган тезлик ва аниқлик билан воқеликка айлантиришга ёрдам берадиган восита сифатида яратилган.
Асосий хусусиятлар ва технологик инновациялар
ASUS ProArt P16’ни бемалол буйруқларни шунчаки бажармайдиган, балки ижодкорликни давом эттирадиган ноутбук деб аташ мумкин.
Янгиланган модель бир қарашда 4K аниқлик даражасига эга 16 дюймли сенсорли ASUS Lumina OLED-дисплейи билан ўзига ром этади. У тасвирларни юқори даражада тиниқ кўрсатади: DCI-P3 ранг майдонининг 100% қамрови ва Pantone сертификати кинематографик аниқликни таъминлайди. Тўқ қора ранг, ажойиб контраст 1 000 000:1 ва 0,2 мс чақмоқ тезлигидаги акс-садо эса беқиёс жонли тасвирни яратади.
Аммо ProArt P16’нинг ҳақиқий кучи унинг қалинлиги атиги 14,9 мм ва оғирлиги 1,85 кг бўлган юпқа металл корпуси ичида яширинган. Бу унинг фавқулодда ҳаракатчанлигини таъкидлаб, фойдаланувчига исталган жойда ижод қилишга ёрдам беради.
Ноутбук Zen 5 архитектурасига эга AMD Ryzen AI 9 HX370 12 ядроли процессорида ишлайди. Ушбу процессор нафақат тезкор, балки ўрнатилган XDNA 2 нейропроцессори билан жиҳозланган бўлиб, у сунъий интеллект ҳисоб-китоблари учун 50 TOPS’ни таъминлайди. Графика учун эса ноутбукларга мўлжалланган 50 серияли NVIDIA GeForce RTX кучли видеокартаси жавоб беради.
Конфигурация 64 ГБгача ҳажмдаги икки каналли LPDDR5X тезкор хотирасини қўллаб-қувватлайди ва М.2 форматидаги иккитагача SSD PCIe 4.0 хотира қурилмасини ўрнатиш имконини беради. Бу қурилмалар 7000 МБ/с гача ўқиш ва 6500 МБ/с гача ёзиш тезлигини таъминлайди. Ва, албатта, бундай қувват етарли даражада совитишни талаб қилади. ProArt P16 суюқ металлдан ясалган Thermal Grizzly термоинтерфейси ва учта вентиляторли юқори самарали тизимга эга бўлиб, максимал иш юки таъсирида ҳам барқарор ишлашни таъминлайди.
СИ интеграцияси ва кенгайтирилган функциялар
ASUS ProArt P16 ижодий жараённи соддалаштирадиган ва тезлаштирадиган кенг қамровли сунъий интеллект функциялари тўпламини ҳам таклиф этади. ASUS'нинг ижодий СИ иловалари барча медиа контентни осон бошқаришга ёрдам беради. Масалан, бу ерда барча файлларни самарали тизимлаштириш учун StoryCube ва қўлда матнли сўров ёки фотосурат бўйича тасвирларни офлайн яратиш учун MuseTree иловалари мавжуд.
Сунъий интеллект видеоалоқа сифати ҳақида ҳам қайғуради. ASUS Ai Sense веб-камераси тезкор кириш учун Windows Hello хизматини қўллаб-қувватлайди, экран қоронғилашмаслиги учун нигоҳни кузатишни билади ва ёруғликни тузатиш билан уч ўлчовли шовқинни олиб ташлашни (3DNR) таклиф қилади. Бундан ташқари, фойдаланувчининг овозини ажратиб кўрсатиш орқали онлайн қўнғироқлар пайтида овозни тозалайдиган ASUS AI Noise Cancelation интеллектуал шовқинни камайтириш ёрдамчиси мавжуд.
Бундан ташқари, ProArt P16 сунъий интеллектга асосланган Copilot+ PC ёрдамчиси билан бирлаштирилган. Масалан, бу ерда сунъий интеллект функцияларига тезкор кириш учун Copilot тугмаси мавжуд бўлиб, уни босиш орқали фойдали сунъий интеллект воситаларига кириш мумкин. Улар орасида: Recall (компьютер тарихи бўйича ақлли қидирув), Live Captions (субтитрларни синхрон таржима қилиш), CoCreator (расм чизиш учун ёрдамчи) ва Auto SR (ўйинларда супер рухсат) иловалари ҳам бор. Windows Studio Effects функциялари видео чақирувлар пайтида тасвирни янада яхшилайди.
Бевосита тачпадга ўрнатилган DialPad эксклюзив контроллери ишлаш қулайлигини оширади. Adobe – After Effects, Photoshop, Premiere Pro ва Lightroom иловаларида функцияларни тезкор бошқариш учун ушбу восита ижодкорнинг ақл бовар қилмайдиган тезлик ва аниқликда ишлашига ёрдам беради. Шунингдек, ноутбук тўлиқ интерфейслар тўплами билан жиҳозланган: иккита классик USB-A, тўлиқ ўлчамли HDMI, универсал USB-C (қувватлагич ва дисплейларни қўллаб-қувватлайди), шунингдек, маълумотларни тезкор узатиш учун SD Express 7.0 тезкор карт-ридер. Сифатли овоз учун эса harman/kardon сертификатига эга, олтита карнайли, тиниқ ва кучли овозни таъминловчи аудиотизим жавобгардир.
ASUS ишончлилиги ва қўллаб-қувватлаш хизмати
ASUS компанияси қурилмаларни ишлаб чиқарувчининг стандарт шартлари билан қопланмаган шикастланишлардан қўшимча ҳимоя қилиш учун ASUS Perfect Warranty кенгайтирилган кафолат дастурини таклиф этади. Дастур 2025 йил 1 январдан бошлаб сотиб олинган ASUS, ROG ва TUF серияли ноутбукларга татбиқ этилади. У тасодифий тушиб кетишлардан, суюқлик орқали шикаст етишидан, кучланишнинг сакрашидан, шунингдек, ташқи таъсирлардан ҳимоя қилишни ўз ичига олади. ASUS Perfect Warranty имтиёзларини фаоллаштириш учун фойдаланувчи ASUS ҳисобини яратиши ва харид қилинган ноутбукни харид қилинган кундан бошлаб 90 кун ичида рўйхатдан ўтказиши керак. Батафсил маълумот учун – ҳавола орқали ўтинг.
2025 йилги ASUS ProArt P16’ни Ўзбекистон электроника дўконларидан, шунингдек, ASUS расмий ҳамкори: nout.uz’дан харид қилиш мумкин.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Чинозда опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган йигитга ҳукм ўқилди
Ўзбекистон | 17:45
-
Ўзбекистонга тўй ислоҳоти керак: жамият ўзгаришларга тайёр
Ўзбекистон | 17:36
-
Курдистон ишчилар партияси қуролларини топширмоқда. Бу Туркия билан 40 йиллик можарога нуқта қўядими?
Жаҳон | 17:26
Мавзуга оид

10:50 / 28.04.2025
2025 йилги ROG Strix SCAR 18 шарҳи: унга тўлақонли гейминг учун жиддий қараш учун сабаблар

17:00 / 17.03.2025
Ўзбекистонда 2025 йилги янги ROG ноутбукларига олдиндан буюртма бериш бошланди. Нималарни ҳозирдан харид қилиш мумкин?

17:00 / 10.02.2025
Zenbook A14 таҳлили: енгиллик ва интеллектуал унумдорлик бир қурилмада мужассам

12:12 / 03.10.2024