Ўзбекистон | 17:00 / 10.02.2025
2933
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Zenbook A14 таҳлили: енгиллик ва интеллектуал унумдорлик бир қурилмада мужассам

ASUS 2025 йилда яна ўзининг нафис ечимлари ва инновациялари билан жаҳон IT ҳамжамиятини забт этмоқда ва мутлақ янги Zenbook A14`ни чиқармоқда. Янги ноутбук ҳақиқий ютуқ бўлди, у ҳайратланарли енгил бўлишига қарамай, янги авлод интеллектуал кучига эга бўлиб, фойдаланувчиларга ноёб тажриба тақдим эта олади. Илғор технологиялар ва сунъий интеллект туфайли Zenbook A14 иш, ижод ва кундалик вазифаларда ажралмас ёрдамчига айланади.

Фото: ASUS

Сунъий интеллект билан кучайтирилган унумдорлик

Zenbook A14 оддий компонентлар тўплами эмас, балки устувор имкониятлар оламини очиб беради. Кучли Snapdragon X процессори, Qualcomm AI Engine тезлаткичи ва сунъий интеллект вазифаларида 75 TOPS унумдорлиги билан у фойдаланувчининг эҳтиёжларини гўёки олдиндан сезиб, зарур ечимларни таклиф қилади.

Zenbook A14 браузерда кўплаб ойналар билан ишлаш ёки мураккаб график дастурларни ишга тушириш каби ҳар қандай вазифани осонлик билан уддалайди. LPDDR5X оператив хотираси ва SSD тезкор хотира қурилмаси туфайли жараёнлар кечикишларсиз амалга ошади. Иш тезлигини оширишга эса сўнгги Qualcomm FastConnect 7800 симсиз модули ёрдам беради. У орқали дунёнинг исталган нуқтасида барқарор ва тезкор интернетдан фойдаланиб, доимий алоқада қолиш мумкин.

Arm архитектураси ва оптималлаштирилган Windows 11 туфайли Zenbook A14 ҳаракатларни дарҳол бажаради, кейинги қадамни олдиндан сезгандек. Ишдан танаффус қилиш керакми? Ишга қайтганда, фойдаланувчи қўшимча юклаш учун вақт сарфламасдан, бир зумда бир хил даражада ва тезликда ишни давом эттиради. Ишнинг бу ҳолдаги равон ва узлуксиз кечиши чиндан ҳам завқ бағишлайди.

Zenbook A14 нафақат буйруқларни бажаради, балки фикрларни илғаб, жараёнларни оптималлаштиради ва таклифлар билан чиқади. Ноутбук катта ҳажмдаги маълумотларни бир зумда таҳлил қилади, қонуниятларни аниқлайди ва керакли натижага эришишга ёрдам беради.

Ингичка силует ва илҳомлантирувчи визуал

Zenbook A14 нафақат функционал, балки эстетик завқ ҳам бағишлайди. Дизайнерлар ҳар бир детални ўйлаб, унинг нафақат фойдали, балки ўзига хос услубни яратишини таъминладилар. Яратувчилар дизайни ҳар бир деталгача ўйлаб чиқиб, унда энди ҳар бир элемент нафақат функционалликка хизмат қилади, балки ноёб қиёфа ҳам яратади. Шундай қилиб, танланган ранг эгасининг бутун бир тарихини, афзалликларини ва ҳаёт тарзини акс эттира олади. Сокин кулранг Iceland Gray рангли модел сирли Исландия, унинг тоғли табиати ҳақида ўйлатса, илиқ оч жигарранг Zabriskie Beige эса илиқ қуёш билан исинган осойишта чўлларга олиб боради. Бироқ Zenbook A14 фақатгина ташқи кўринишдан иборат эмас. ASUS муҳандислари янги моделда бутун корпус учун Ceraluminum материалидан фойдаланган ҳолда катта қадам ташладилар. Бунинг натижасида ноутбук нафақат мустаҳкамроқ ва енгилроқ бўлди, балки ипакка тегиш каби таққосланадиган ғоят ёқимли юзага эга бўлди.

Мобиллик-чи? Zenbook A14 вазни бир килограммдан кам — атиги 980 грамм — ва жуда нозик конструкцияга эга. Бу эса, эгаси уни исталган жойга: учрашувга, қаҳвахонага ёки ҳатто узоқ саёҳатга осонлик билан олиб кетиши мумкин дегани. Унинг қувват олиши ҳақида ташвишланишнинг эҳтиёжи йўқ — янги модель қувват манбаига уланмаган ҳолда 32 соатгача мустақил ишлаши мумкин.

OLED дисплей орқали мукаммал тасвир сифати

Zenbook A14 эркинлик ва ҳаракатчанликни қадрлайдиганлар учун яратилган. Экраннинг ингичка рамкалари ва 180 даражага очилиш имконияти ушбу ноутбукни ижод ва мулоқот учун мувофиқ воситага айлантиради. Ноутбук билан ғояларни ҳамкасблар билан бўлишиш, мижозларга тақдимотлар ўтказиш ёки дўстлар билан севимли фильмларни томоша қилиш жуда қулай. Узоқ вақт — 32 соатгача бўлган автоном иш туфайли розеткаларни мутлақо унутиб, қулай жойда ишлаш ёки дам олиш мумкин.

Графика ва дизайн билан шуғулланувчилар учун Zenbook A14 чиндан кашфиёт бўлади. 100% DCI-P3 ранг қамровини қўллаб-қувватловчи 14 дюймли ASUS Lumina OLED дисплейи ҳар қандай мураккабликдаги лойиҳаларни яратиш учун мукаммал воситадир. Рангларнинг юқори аниқлиги барча ёрқин ғояларни амалга оширишга ёрдам беради, бунда ҳар бир тус ижодкор қандай ўйлагани каби бўлади.

Сунъий интеллект ассистент билан янги имкониятлар

Zenbook A14 ўзининг сунъий интеллект имкониятлари билан фойдаланувчиларга янада кўпроқ қулайлик яратади. Copilot+ PC 2.0 версиясидаги янги ёрдамчи бўлиб, файлларни излаш, параметрларни созлаш ва матн ҳамда тасвирлар устида турли вазифаларни бажаришга ёрдам беради.

Click to Do функцияси ва интеллектуал қидирув иш жараёнини тезлаштиради. Бундан ташқари, фойдаланувчилар Zenbook A14 билан ноёб иллюстрациялар яратиш, фотосуратларни таҳрирлаш ва махсус дастурлар ёрдамида расмлар яратиш имкониятига эга бўладилар.

Видеоалоқалар учун Zenbook A14 ASUS AI Noise Cancelation шовқинни босиш тизими ва AiSense камера билан жиҳозланган. Бундан ташқари, StoryCube медиагалереяси фотосурат ва видеоларни қулай тарзда ташкил қилиш, шунингдек, хавфсизлик ва овоз оптимизацияси учун турли иловаларни ҳам ўз ичига олади.

Zenbook A14`ни Ўзбекистоннинг электрон технологиялар дўконларида, шунингдек, ASUS расмий ҳамкори upg.uz сайтида харид қилиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид

Эълонлар