Ўзбекистон | 11:30 / 26.05.2025
1427
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти бош директори билан учрашди.

Фото: gov.uz

2025 йилнинг 24 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим бин Муҳаммад ал-Малик билан учрашди. Суҳбат чоғида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

ICESCO томонидан илгари сурилаётган истиқболли ташаббуслар юқори баҳоланди. 2025 йилда Самарқанд шаҳрининг Ислом дунёсининг маданият пойтахти сифатида нишонланиши ташаббуси маданий алоқаларга янги нафас бағишлагани таъкидланди.

Учрашув доирасида Ўзбекистон ҳукумати ва ICESCO ўртасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва яқин келажакда самарали лойиҳаларни биргаликда амалга оширишнинг устувор йўналишларини ўз ичига олган ҳаракатлар режаси имзоланди.

Мавзуга оид