Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Данияда пенсия ёши оширилади
Мамлакат парламенти 2040 йилга бориб 70 ёшдан пенсияга чиқишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини тасдиқлади.

Фото: Shutterstock
Дания парламенти пенсия ёшини босқичма-босқич 70 ёшга қадар оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тасдиқлади.
Унга кўра, ўзгаришлар босқичма-босқич амалга оширилади: 2030 йилга бориб данияликлар 68 ёшдан, 2035 йилда — 69 ёшдан, 2040 йилда эса 70 ёшдан пенсияга чиқишлари мумкин. Ҳозирда мамлакатда 67 ёшдан пенсияга чиқилади.
Мазкур ташаббусни Фолкетинг (парламент) депутатларининг аксарияти қўллаб-қувватлаган — йиғилишда иштирок этганларнинг 81 нафари. Шунингдек, 21 нафар парламентарий қонун лойиҳасига қарши чиққан.
Ислоҳотни қўллаб-қувватловчилар буни ўзгарувчан демографик вазиятга мослашиш зарурати билан изоҳламоқда — мамлакатда умр кўриш давомийлиги барқарор ўсиб боряпти. Бироқ ҳамма ҳам бу янгиликни хурсандчилик билан қабул қилгани йўқ: касаба уюшмалари вакиллари аллақачон хавотир билдириб, ҳар ким ҳам бундай ёшгача самарали ишлай олмаслигини таъкидлаган.
Шунга қарамай, Дания расмийлари янги ёндашув келажакда пенсия тизимининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилишини айтмоқда.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Челси» финалда даҳшатли «ПСЖ»ни йирик ҳисобда енгди
Спорт | 02:13
-
Янник Синнер Алкарасни мағлуб этди ва биринчи марта Уимблдон ғолибига айланди
Спорт | 00:44
-
Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқхонадан қочиб кетди
Жаҳон | 23:47 / 13.07.2025
-
Нигерия собиқ президенти Муҳаммад Бухорий вафот этди
Жаҳон | 23:01 / 13.07.2025
Мавзуга оид

11:21 / 09.07.2025
Дания бош вазири: ЕИ 5 йил ичида қайта қуролланиши керак

14:23 / 05.07.2025
Дания Ўзбекистонда биопротеин озуқа қўшимчасини ишлаб чиқаради

23:15 / 01.07.2025
Дания аёллар учун мажбурий ҳарбий хизматни қайтарди

15:23 / 01.07.2025