Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Данияда Писториус Болтиқбўйининг хавфсизлиги муҳимлигини таъкидлади
Германия ва Дания мудофаа вазирлари Писториус ва Поулсен Болтиқ денгизи хавфсизлигига таҳдид ва Украинани қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилди. Германия вазири Болтиқбўйи мониторингида Германиянинг етакчи роли ҳақида маълум қилди.

Фото: Ludovic Marin/REUTERS
Германия Болтиқ денгизи хавфсизлигини назорат қилиш, тегишли операцияларни сезиларли даражада кучайтириш бўйича етакчи ролни ўз зиммасига олди, деди Германия мудофаа вазири Борис Писториус Данияга ташрифи чоғида. Даниялик ҳамкасби Троэлс Лунд Поулсен билан бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида у Россия Федерациясидан денгиз хавфсизлигига таҳдидлар кучайиб бораётганига ишора қилди.
«Денгиз таҳдидлари ортиб бормоқда, бу аниқ», — дея таъкидлади Писториус Болтиқ денгизидаги гибрид ҳужумлар, хусусан, кема лангарлари томонидан сувости кабелларининг шикастланиши ва GPS сигналларининг бузилишини мисол сифатида келтириб. Бундан ташқари, Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари Арктика минтақасининг Россия томонидан милитаризацияси ҳақида гапирди.
Германия вазири Данияни Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларда «ишончли ҳамкор» деб атади. Мамлакатнинг қўллаб-қувватлаши «Европа мудофаасига қўшилган ажралмас ҳиссадир», дея қўшимча қилди у.
Ўз навбатида, Поулсен Германиянинг мудофаа сиёсатини ўзгартириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади, хусусан, ҳарбий-саноат лойиҳаларига сармоя киритиш жадаллашуви, шунингдек, мудофаа салоҳияти кенгайишини қайд этди.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

19:47 / 27.07.2025
Даниялик миллиардерлар Путинга хизмат қилишда айбланди

13:43 / 15.07.2025
Германия ва АҚШ мудофаа вазирлари Украинага қурол етказиб бериш масаласини муҳокама қилди

13:55 / 14.07.2025
Писториус: Германия Украинага TAURUS ракеталарини етказиб бермайди

11:21 / 09.07.2025