Жаҳон | 17:49 / 16.05.2025
1560
2 дақиқада ўқилади

Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларга қарши курашиш учун 20 минг аскар сўради

Қўшма Штатларда ҳарбий кучлардан фойдаланиш бўйича чекловлар мавжуд ва Пентагон одатда ички тадбирлар учун аскарларни жалб қилишни истамайди.

Фото: REUTERS

АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги (DHS) ноқонуний мигрантларга қарши кураш доирасида Пентагондан 20 минг Миллий гвардия аскарини сўради, деб хабар берди The New York Times (NYT).

Бу талаб президент Доналд Трамп DHS ходимларини 20 мингга кўпайтиришни сўраганидан кейин пайдо бўлди, деб қайд этди NYT.

Қўшма Штатларда ҳарбий кучлардан фойдаланиш бўйича чекловлар мавжуд ва Пентагон одатда ички тадбирлар учун аскарларни жалб қилишни истамайди.

Трамп президентлиги даврида Пентагон ноқонуний мигрантларга қарши курашиш учун чегарага минглаб аскар, Stryker зирҳли жанговар машиналари, U-2 жосус самолётлари, дронлари, вертолётлари ва иккита ҳарбий кемасини юборган.

Нашрнинг таъкидлашича, агар Трампнинг ўтмишдоши Жо Байденнинг ваколат муддати охирида чегарада 2,5 мингга яқин фаол ҳарбий хизматчи бўлса, ҳозир уларнинг сони 8,5 мингдан ошган.

Республикачи президент март ойида таъкидлаганидек, америкаликлар Украина каби бошқа муаммолардан кўра «зўравон тўдалар, наркобаронлар, қотиллар ва руҳий муассасаларда ҳисобда турадиган одамларнинг мамлакатга кириб келишидан» кўпроқ ташвишланиши керак. У АҚШ «Европа каби» оқибатларга олиб келмаслик учун ноқонуний мигрантларга қарши кескин чоралар кўриши кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

Аввалроқ, Трамп маъмурияти фаолиятининг илк йилида 1 миллионгача ноқонуний мигрантни депортация қилиш ниятида эканини маълум қилган эди. Йилига 400 мингдан ортиқ депортация бўйича аввалги рекорд президент Барак Обама (2009-2017) даврида ўрнатилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!