Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Украина қуроллари учун Россия даромадларидан 1 млрд евро ажратади
ЕИ дипломатияси раҳбари Кая Калласнинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларидан тушган даромаддан 1 миллиард еврони Киевни Россия агрессиясидан ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлаш учун Украина мудофаа корхоналарига ўтказади.

Фото: AFP via Getty Images
Европа Иттифоқи Украина мудофаа корхоналарида ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш учун Россиянинг музлатилган активларидан тушган маблағдан 1 миллиард евро ажратди. «Украина ўзини яхшироқ ҳимоя қилиши учун (Россияга қарши мудофаа урушида) Украина мудофаа саноати учун ҳозиргина бир миллиард евро ажратдик», деди Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас 9 май, жума куни Лвивда бўлиб ўтган ЕИ ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида. Ушбу маблағлар «келгуси ойларда қўшимча ҳарбий ёрдам беради, бу жуда муҳим», деди Каллас.
Йиғилишда иштирок этган Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барронинг таъкидлашича, унинг мамлакати, ўз навбатида, музлатилган Россия активларидан тушган маблағни Францияда ишлаб чиқарилган ва «Россия ҳужумларини қайтариш учун» Украинага етказилган 60 га яқин Caesar гаубицаларини таъмирлашни молиялаштириш учун ишлатади. «Биз тинчликни хоҳлаймиз ва бугунги кунда тинчлик йўлида фақат Москва тўсиқ бўлиб турибди», — дея қўшимча қилди Барро.
«Украина қуроллари учун Россия пули. Бугун ЕИ Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлаш учун деярли 1,9 миллиард евро ажратиш ниятини расман эълон қилди. Бу тарихий қарор, чунки Украина учун қурол музлатилган Россия активларидан Европа Тинчлик жамғармаси орқали олинган даромадлар ҳисобига сотиб олинади», деб ёзди Украина бош вазири Денис Шмихал Лвивда ўтказилган учрашув якунлари бўйича Telegram каналида.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Бемаъни уйдирма». Макрон рафиқасини эркак деб атаган аёлни судга берди
Жаҳон | 16:52
-
“Сиз халқимиз учун яшаяпсиз” — Саида Мирзиёева Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади
Ўзбекистон | 16:12
-
Миср Ўзбекистонда дорилар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиради
Иқтисодиёт | 15:47
-
Дарахтлар кесилиши сизга қандай таъсир қиляпти? Ижтимоий сўров
Жамият | 15:33
Мавзуга оид

14:50
«Учрашувга ҳали эрта». Истанбулдаги музокараларнинг қисқача якунлари

13:40
Россия ва Украина асирлар алмашинувининг тўққизинчи босқичини ўтказди

12:21
АҚШ Киевга 322 млн долларлик ҳарбий ёрдамни сотишни маъқуллади

12:15