Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди
Адҳам Худойқулов яқинда ташкил қилинган президент ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори этиб тайинланди. У бунгача Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази директори эди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Адҳам Юсупович Худойқулов президент ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
Адҳам Худойқулов бунга қадар Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази лойиҳа офиси директори эди.
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги президентнинг 5 май куни қабул қилган фармонига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади сифатида таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш механизмларини белгилаш ҳамда кўрсатилаётган таълим хизматлари сифатини ошириш кўрсатилган.
Ташкилот, шунингдек, таълим муассасаларини аккредитациядан ўтказиш, камчиликка йўл қўйган олийгоҳларга тақдимномалар киритиш, сифатни таққослаш учун миллий рейтинг тузиш билан шуғулланади.
Хавфни таҳлил қилиш жараёнида камчиликлар аниқланганда агентлик таълим ташкилотига бу ҳақда тақдимнома киритади ҳамда камчиликларни бартараф этиш учун муддат белгилайди. Уларни бартараф этиш таълим ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01 / 22.07.2025
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54 / 22.07.2025
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18 / 22.07.2025
Мавзуга оид

07:41 / 21.07.2025
Ўзбекистон ва Полша кадрлар тайёрлашни кенгайтиради

12:03 / 18.07.2025
Анвар Ўрмонов Тошкент шаҳри прокурори в.б бўлган

08:38 / 15.07.2025
Таълим муассасалари базасини ривожлантиришга оид ҳукумат қарори қабул қилинади

19:22 / 14.07.2025