Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Ҳужумлар Эрон ичида ҳам, хорижда яшовчи эронликларга қарши ҳам уюштирилган ва бундай илғор киберразведка воситаларидан фойдаланишнинг биринчи ошкор намунаси дейилмоқда.

Фото: AFP/Getty Images
Apple компанияси Исроил билан урушдан олдинги ойларда эронликларга смартфонлари киберҳужумга учрагани ҳақида огоҳлантириш юборган. Бу ҳақда Остиндаги (Техас) Miaan Group инсон ҳуқуқлари ташкилотининг янги тадқиқотида маълум қилинди, унинг натижалари ҳақида Bloomberg хабар берди.
Тадқиқотчилар 2025 йил биринчи ярмида Apple компаниясидан кибертаҳдид ҳақида хабарнома олган бир қанча эронликларни аниқлади ва улар умумий нишонларнинг фақат кичик қисми бўлиши мумкин. Швецияда жойлашган киберхавфсизлик тадқиқотчиси ва DarkCell компанияси асосчиси Ҳамид Кашфий ҳам жосуслик дастурий таъминоти қурбони бўлган эронликларнинг яна бир гуруҳини аниқлади.
Ҳужумлар Эрон ичида ҳам, хорижда яшовчи эронликларга қарши ҳам уюштирилган ва бундай илғор киберразведка воситаларидан фойдаланишнинг биринчи ошкор намунаси дейилмоқда. Ҳужумлар ортида ким тургани номаълум. Miaan Group маълумотларига кўра, қурбонлар орасида мамлакат ичидаги икки эронлик диссидент ва Европада яшовчи Эрон фуқаролигига эга IT-мутахассиси бўлган - уларнинг iPhone’лари жосуслик дастурий таъминотини ўрнатиш объектига айланган.
Кашфий 12 нафар қурбонни топди - уларнинг барчаси Эрон ичида бўлиб, мамлакатнинг технология соҳасида ёки ҳукумат учун ишлаган. Кашфий ҳам, Miaan Group ҳам жабрланувчиларнинг хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун уларнинг исмини айтишдан бош тортди. Bloomberg таҳририяти ихтиёридаги билдиришномаларда ҳужумлар «фавқулодда камдан-кам учрайдиган» ва «миллионлаб доллар қийматли» деб таърифланган.
Apple эронликларга юборган билдиришномада жосуслик дастурий таъминоти ҳужумларининг юқори нархи, мураккаблиги ва глобал характери дунёдаги энг илғор рақамли таҳдидлардан бири эканини маълум қилган.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кўрган зараримизни ким қоплайди? – Уч қаҳрамондаги талафотдан репортаж
Жамият | 15:01
-
Австралия ҳам Фаластинни тан олмоқчи
Жаҳон | 14:24
-
Ўзбекистон қурғоқчиликни бартараф қилиш учун Қозоғистонга сув юборади
Иқтисодиёт | 13:59
-
Туркияда зилзила, Тел-Авивда митинг ва келишувдан норози Эрон — кун дайжести
Жаҳон | 13:26
Мавзуга оид

07:41
Эрон расмийси: Зангезур йўлаги «Трамп ёлланма аскарлари қабристони»га айланади

20:36 / 09.08.2025
Эрон Зангезур йўлагини АҚШ назоратига ўтказмасликка ваъда берди

19:10 / 09.08.2025
Эрон ўз мутахассислари ўлдирилганидан кейин ядровий дастурини қайта тузди – ОАВ

11:06 / 06.08.2025