Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди
Мирзо Улуғбек туманида Tracker ҳайдовчиси чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди. Ходим қўл синиши ва оёқ лат ейиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Яна бир ҳолатда инспекторни машина капотида 1,5 километрга судраб кетган Malibu 2 ҳайдовчиси қамоққа олинди.
Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси сўнгги кунларда пойтахт кўчаларида хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ ходимлари иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, шундай ҳолатларнинг бирида 23 апрел куни соат 08:30 атрофида Дўрмон йўли ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасидаги чорраҳада хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори — сержант Анвар Тоштемировни Tracker уриб кетган.

Шифохонага олиб борилган инспекторга ўнг ва чап қўл кўплаб шилинмалари, чап чаноқ суягининг бир неча жойдан синиши, чап тизза соҳаси ва оёқ юмшоқ тўқималарининг лат ейиши ташхиси қўйилган.
«Тирбандликнинг олдини олиш мақсадида чорраҳага чиқиб, унинг марказида ўзимга қулай жойни танладим. Учинчи қатордан келдими ёки тўртинчи қатордан, билмайман, Tracker келиб урди. Ўша ердаги ҳамкасбларим, Миллий гвардия, ҳаммаси келиб, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатди», — деди инспектор.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Нукус кўчасида Malibu 2 ҳайдовчиси давлат рақами белгиларисиз, барча ойналари қорайтирилган ва қўшимча жиҳозлар ўрнатиб ҳаракатланган.

ЙПХ ходими унга тўхташ ишорасини кўрсатган, аммо у инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, ходимни машина капотида тахминан 1,5 километрга судраб кетган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳайдовчи тўхтатилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган. Машина жарима майдонига жойлаштирилган.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2-мавсуми бошланди
Ўзбекистон | 01:06
-
«Руслар қандайдир тарихчи билан келди». НАТО бош котиби Истанбулдаги Россия делегацияси таркибини танқид қилди
Жаҳон | 00:58
-
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин
Жаҳон | 23:54 / 14.07.2025
-
Австарлияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди
Жаҳон | 23:51 / 14.07.2025
Мавзуга оид

23:38 / 14.07.2025
Тошкент шаҳри прокурори лавозимидан озод этилди

21:42 / 14.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди

14:34 / 14.07.2025
Тошкент ва Наманганда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди

13:11 / 14.07.2025