Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларидан самарали фойдаланиш ташкил этилади
Ҳукумат қарори билан «Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Низом нотурар бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини аниқлаш ва хатловдан ўтказиш, хатлов натижаларини расмийлаштириш, бўш турган давлат кўчмас мулк объектларидан самарали фойдаланиш мезонлари ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Низомга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари «Давлат мулки» АТда бўш турган давлат кўчмас мулк объектларининг ҳисобини юритиш соҳасида қуйидагиларни амалга оширади:
А) Тоифаларга ажратиш бўйича:
- бўш турган;
- меъёрга асосан ортиқча майдон аниқланган;
- қурилиши тугалланмаган (1 йилдан ортиқ муддатда);
Б) Самарали фойдаланиш чоралари кўрилганлиги бўйича:
- ривожлантириш дастурларига киритилган;
- оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган;
- давлат-хусусий шериклик дастурига киритилган;
- ижарага бериш учун оммавий савдоларга чиқарилиши белгиланган.
Марказ аниқланган бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни хатлов якунлангандан сўнг 10 кун муддатда ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Свет ўчмаган кун йўқ: Тошкент электрсиз қийналмоқда
Ўзбекистон | 23:59 / 25.07.2025
-
Қўриқхонада давом этаётган ёнғин, «Ишдаги ишқ» можароси, Навоийни заҳарлаётган корхоналар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:53 / 25.07.2025
-
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
-
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Мавзуга оид

17:09 / 17.07.2025
Bloomberg: Ўзбекистон Mobiuz'ни 300 млн долларга сотмоқчи

22:42 / 13.06.2025
Ўзбекистон ўзи билан бир хил рейтингга эга давлатлардан қонун устуворлиги борасида ортда қолмоқда — Moody’s

15:52 / 10.06.2025
Британия молия ташкилоти Ўзбекистондаги хусусийлаштириш лойиҳаларида иштирок этади

23:10 / 09.06.2025