Иқтисодиёт | 15:52 / 10.06.2025
1432
1 дақиқада ўқилади

Британия молия ташкилоти Ўзбекистондаги хусусийлаштириш лойиҳаларида иштирок этади

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг Peel Hunt инвестиция банки ижрочи бош директори Стивен Файн билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида хорижий компанияларни Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларига, шунингдек, республикадаги хусусийлаштириш жараёнларига жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Peel Hunt Ўзбекистондаги хусусийлаштириш, инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш ва юқорида баён этилган амалиётлар бўйича республиканинг йирик тармоқ корхоналари билан ҳамкорликка қизиқиш билдирмоқда.

Ўзбекистон расмий вакили Британия томонини бўлажак IV Тошкент халқаро инвестиция форуми билан таништирди ва уларни ушбу нуфузли халқаро анжуманга таклиф қилди.

Мавзуга оид