Россияда ИИВ мигрант болаларнинг таълим маълумотларига эга бўлади
Янгилик мигрант болаларни «кейинчалик мослашиши ва Россия жамиятига интеграциялашувини» таъминлашга қаратилгани таъкидланмоқда.

Фото: ИЗВЕСТИЯ
Россия ҳукумати Давлат Думасига янги қонун лойиҳасини тақдим этди, унга кўра, Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органлари Россия таълим муассасаларида таълим олаётган чет эл фуқароларининг фарзандлари ҳақида минтақавий ҳокимиятлардан маълумот олади.
Ҳужжатнинг тушунтириш хатида айтилишича, янгилик мигрант болаларни «кейинчалик мослашиши ва Россия жамиятига интеграциялашувини» таъминлашга қаратилган.
Ички ишлар вазирлигига тақдим этиладиган маълумотлар рўйхатига қуйидагилар киради:
- вояга етмаган чет элликларнинг мактаб ўқув дастурини ўзлаштириш учун зарур бўлган рус тилидан тест натижалари;
- мигрант болаларни асосий умумий таълим дастурлари, ўрта касб-ҳунар таълими дастурлари ёки касб-ҳунар таълими бўйича ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги маълумотлар;
- чет эллик талабаларнинг таълим муассасаларидан четлатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
- назорат қилинадиган шахслар реестрига киритилган чет эллик талабалар ва уларнинг қонуний вакилларининг таълим муассасаларига мурожаатлари тўғрисидаги маълумотлар.
Бериладиган маълумотларнинг аниқ шакллари ва таркиби, шунингдек, идоралар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тартиби ҳукумат томонидан алоҳида ҳужжатда белгиланади.
Россияда 2025 йил 1 апрелидан бошлаб мактабларда мигрант болаларнинг рус тилидан билимини синовдан ўтказишни талаб қилувчи қонун кучга кирди. 1-синфга қабул қилиш учун 10 та топшириқдан 9 тасини, 2-5-синфлар учун 20 тадан 18 тасини, 6-9-синфлар учун 22 тадан 20 тасини ва 10-11-синфлар учун 24 та топшириқдан 22 тасини тўғри бажариш керак, бу уларнинг умумий сонининг қарийб 90 фоизини ташкил этади.
Мавзуга оид

21:05
Россия Украина музокараларида жуда кўп нарсани талаб қилмоқда – Вэнс

20:49
Ҳиндистонлик талаба Тошкент тиббиёт академиясидаги таълимни расво деб атади. Вазирлик рад этди

18:17
Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Россияга боради

17:31