Хитой АҚШнинг айрим товарларига нисбатан юқори божларни бекор қилмоқда — ОАВ
Хусусан, айрим турдаги микросхема ва чиплар, тиббий ускуналар ҳамда саноат учун мўлжалланган кимёвий моддаларга нисбатан тарифлар бекор қилинган.

Фото: Reuters
Хитой айрим АҚШ товарларига нисбатан қўлланган 125 фоизлик жавоб божларини бекор қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги ва CNN телеканали хабар бермоқда.
Бундан ташқари, ҳукумат маҳаллий компаниялардан ўз бизнеслари нуқтаи назаридан келиб чиқиб, вақтинча бўлса-да, юқори божлар остидан чиқариш мақсадга мувофиқ ҳисобланган АҚШ товарлари рўйхатини тузишни сўраган. Маълумотларга кўра, айрим турдаги интеграл микросхема ва чиплар, тиббий ускуналар ҳамда этан каби саноат учун мўлжалланган кимёвий моддаларга нисбатан тарифлар бекор қилинган.
Шу билан бирга, самолётлар лизингига нисбатан жорий этилган божларни бекор қилиш масаласи ҳам муҳокама этиляпти — бу Хитой авиакомпаниялари учун фойдали.
«Бу савдо уруши кескинлигини юмшатишга қаратилган навбатдаги қадам бўлиши мумкин», — дейди Maybank Securites инвестиция компанияси таҳлилчиси Кок Хун Вон.
12 апрел куни АҚШ Хитой товарларига нисбатан божларни 84 фоиздан 125 фоизга қадар кўтарди. Мавжуд 20 фоизли тарифлар билан қўшиб ҳисоблаганда божларнинг умумий қиймати 145 фоизга етди. Бунга жавобан Хитой Америка товарларига 125 фоизгача бож жорий этди. 16 апрел куни эса Вашингтон Пекинга нисбатан айни пайтда 145 фоиз даражасида белгиланган божларни 245 фоизгача оширишини маълум қилди. Бир неча кун олдин эса АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтон Хитойдан импорт қилинадиган товарларга божларни пасайтиришини айтди, аммо бож ставкаси ҳар қандай ҳолатда ҳам нолга тенг бўлмайди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17
-
Японияда 15 ёшгача бўлган болалар сони кескин қисқариб кетди
Жаҳон | 18:09
-
Тошкентда синов тариқасида йўллар бўйида пулли автотураргоҳлар ишга туширилди
Ўзбекистон | 16:55
-
Ҳусийчилар ракетаси Тел-Авивдаги аэропорт яқинида қулади
Жаҳон | 16:43
Мавзуга оид

14:15
«Икки урушни ҳам биз ютгандик». Трамп америкаликларнинг жаҳон урушларидаги ғалаба кунини нишонлашга қарор қилди

23:59 / 03.05.2025
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради

22:42 / 03.05.2025
АҚШда жисмоний шахслар буюртма қилган хорижий товарлар учун божсиз режим бекор қилинди

21:31 / 03.05.2025