Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари чегарада тўқнашди
Отишма 24 апрель куни кечқурун, қуролли жангарилар Паҳалгам шаҳрида сайёҳларга ҳужум қилганидан бир неча кун ўтиб содир бўлган.

Фото: AP
Покистон қўшинлари Жамму ва Кашмир назорат чизиғидаги Ҳиндистон чегара постларини ўққа тутди, деб хабар берди NDTV. Ҳиндистон хавфсизлик кучлари «таъсирли жавоб қайтарган», манбалар қурбонлар йўқлигини айтди.
Отишма 24 апрель куни кечқурун, қуролли жангарилар Паҳалгам шаҳрида сайёҳларга ҳужум қилганидан бир неча кун ўтиб содир бўлган. Ҳудуд Ҳиндистон томонидан назорат қилинади, лекин узоқ вақтдан бери Покистон ҳам унга даъво қилиб келади. Ҳужум оқибатида 26 киши ҳалок бўлди, яна ўнлаб кишилар яраланди. Ҳужум учун жавобгарликни Покистонда жойлашган «Лашкари-Тойба» террорчилик ташкилоти бўлими бўлган Қаршилик фронти ўз зиммасига олди.
Ҳужум икки қўшни ўртасида янги инқирозни келтириб чиқарди. Ҳиндистон ҳукумати Покистонга қарши қатор қаттиқ чоралар кўрди, жумладан, дипломатларни чиқариб юбориш ва Ҳинд дарёси сувлари тақсимоти бўйича шартномани тўхтатиб қўйиш каби. Янги Деҳли буни ҳеч қачон, ҳатто Исломобод билан очиқ можаролар пайтида ҳам тўхтатмаган эди. 1960 йилги келишув Кашмирдан бошланувчи Ҳинд ҳавзасидаги олти дарё сувларининг тақсимланишини тартибга солади.
Покистон ҳам жавоб чораларини кўрди. Расмийлар Ҳиндистоннинг Ҳинд дарёсидан сув оқимини тўхтатишга уринишини уруш ҳаракати сифатида қабул қилишини айтди. Мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги ва энергетикаси кўп жиҳатдан сув таъминоти барқарорлигига боғлиқ.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп учинчи муддатга сайланмаслигини маълум қилди
Жаҳон | 15:25
-
Ғазога қолдирилган «Papamobile», ядро қуролини эслаган Путин ва Покистонга сувни тўсиб қўйган Ҳиндистон — кун дайжести
Жаҳон | 15:11
-
Йирик қарз олувчилар учун алоҳида қоидалар ишлаб чиқилади
Ўзбекистон | 15:07
-
«CanSat Uzbekistan-2025» мусобақасининг финал босқичидан фоторепортаж
Ўзбекистон | 15:01
Мавзуга оид

21:40 / 04.05.2025
Ҳиндистон Ченаб дарёси орқали Покистонга сув етказиб беришни тўхтатди

16:01 / 04.05.2025
Покистон баллистик ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди

01:55 / 01.05.2025
Ҳиндистон Покистон самолётлари учун ҳаво маконини ёпди

20:47 / 30.04.2025