Мянмада зилзила ҳақида нотўғри прогнозлар тарқатган тиктокер ҳибсга олинди
У 21 апрелда кучли зилзила бўлишини башорат қилган. Март ойидаги зилзиладан кейин ваҳимага тушиб қолган одамлар унинг гапларига ишониб, шу куни уйларига кирмаган.

Фото: Getty images
Мянма ҳукумати зилзила ҳақида башоратлари билан ёлғон миш-миш тарқатиб, ваҳима уйғотган мамлакатдаги машҳур блогер ва астрологни ҳибсга олди, деб хабар беради ББC.
Қайд этилишича, 21 ёшли Жон Мо Тхэ ўз уйида ушланган ва ҳукумат унга қарши «қонун доирасида» чора кўришни ваъда қилмоқда.
Жон Мо Тхэ TikTokʼда аккаунт юритган. У юлдузларга қараб башорат қила олишини айтган ҳолда мунтазам равишда нафақат зилзилалар, балки бошқа табиий офатлар, шунингдек, сиёсий воқеалар, жумладан, АҚШнинг Мянмага эҳтимолий ҳужумлари ҳақида прогнозлар эълон қилиб келган. Унинг постлари фойдаланувчилар орасида оммалашган, обуначилари сони 300 минг кишидан ошган.
9 апрел куни у 21 апрелда Таиландда кучли зилзила бошланиб, кўплаб давлатларга, жумладан, Мянмадаги ҳар бир шаҳарга зарар етказиши ҳақида ёзган. Астролог фуқароларга шу куни бинолар ичида қолмасликни, пляж ва алангаланувчи воситалардан узоқроқ бўлишни маслаҳат берган.
28 мартда юз берган зилзиладан кейин ваҳимага тушиб қолган одамлар йигитнинг прогнозларига ишонган. 21 апрел куни ростдан ҳам кўплаб одамлар кўчаларга чиқиб, уйларига кирмаган.
Прогноз амалга ошмагани аён бўлгач, кимдир бу ҳақида тегишли идораларга хабар берган кўринади. Мянма ҳукумати TikTok’да фейк янгиликлар тарқатилаётгани бўйича мурожаат келиб тушгани ва ушбу фаолиятга барҳам бериш бўйича қарор қабул қилинганини билдирган. Бундан ташқари, расмийлар «фейк янгиликлар тарқаётган бошқаларга ҳам кескин чоралар кўрилишидан» огоҳлантирган.
Эслатиб ўтамиз, Мянмада 28 март куни 7,7 магнитудали зилзила содир бўлганди. Эпицентр мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри — 1,5 миллион аҳолга эга Мандалайда. Зилзила қурбонлари сони 3,7 минг кишидан ошган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Келлог: Украина Россия билан урушни тугатиш учун АҚШнинг «22 та шарти»га рози бўлди
Жаҳон | 08:52
-
Исроил Дамашқдаги президент саройи яқинига зарба берди
Жаҳон | 08:44
-
Тошкентда туманида иккита машина ёниб кетди
Ўзбекистон | 08:38
-
Тошкент кўчаларидан бирида машиналар ҳаракати вақтинча тўхтатилди
Ўзбекистон | 08:37
Мавзуга оид

21:18 / 30.04.2025
БМТ Ўзбекистон ташаббуси билан 29 апрелни Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни деб эълон қилди

21:49 / 25.04.2025
“Истанбул чўкса, бутун Туркия чўкади” – зилзиладан кейин истанбулликлар кўчаларда тунади

17:40 / 24.04.2025
Андижонда зилзила юз берди

17:25 / 24.04.2025