Испания Исроилдан миллионлаб ўқ-дори сотиб олишдан бош тортди
Мамлакат ҳукумати Исроил билан 15,3 млн ўқ-дори харид қилиш бўйича шартнома имзолаган. Аммо Ғазодаги ҳарбий операцияларга норозилик белгиси сифатида ушбу шартнома бекор қилинадиган бўлди.

Фото: Reuters
Испания Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий операцияларига норозилик белгиси сифатида мамлакат компанияларидан 15,3 миллион патрон буюртма қилишдан воз кечди, деб ёзади The Guardian.
Қайд этилишича, ҳукуматнинг ушбу қадами Испания фуқаролик гвардиясини ўқ-дориларсиз қолдириши мумкин.
Педро Санчес бошчилигидаги Испания ҳукумати 2023 йил октябрдан бери — Исроил қўшинлари Ғазо секторида ҳарбий операция бошлаганига жавобан, Исроил билан қурол-яроққа алоқадор ҳар қандай шартномани рад этиб келаётган эди. Аммо орадан бир йил ўтиб, Испания Ички ишлар вазирлиги калибри 9 миллиметр бўлган 15,3 миллионта патрон етказиб бериш бўйича Исроилнинг IMI Systems компанияси билан битим имзолади. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалгач, ИИВ шартномани бекор қилишга ваъда берди.
Шунга қарамай, 23 апрел куни ИИВ ушбу шартномани бажариш ниятини маълум қилди. Вазирликка кўра, шартнома бундай кеч босқичда бекор қилинса, Исроил томони ўқ-дорилар етказиб бериш учун барибир тўлиқ суммани (6,6 миллион евро) олади, аммо Испания қуролсиз қолиб кетади. Бундан ташқари, ИИВнинг қайд этишича, таъминотнинг узилиши фуқаролик гвардиясининг мамлакатда қонун ва тартибни сақлаш қобилиятига салбий таъсир қилади.
ИИВ баёноти сўл Sumar партиясининг кескин норозилигига сабаб бўлди. Партия етакчиси Иоланда Диас Исроилдан патронлар сотиб олиш — мамлакат ҳукуматининг ички келишувларини «қўпол равишда бузиш» эканини маълум қилди. Бугун, 24 апрел куни Санчес ва Диас вакиллари шартнома бир томонлама тартибда бекор қилинишини эълон қилди.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

21:18 / 29.04.2025
Испанияда блэкаут сабаб беш киши ҳалок бўлди

15:27 / 29.04.2025
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести

12:10 / 29.04.2025
Испанияда блэкаут сабабли фавқулодда ҳолат жорий қилинди

10:54 / 29.04.2025