Спорт | 10:54 / 24.04.2025
11318
16 дақиқада ўқилади

Гулер «Реал»ни пойгада қолдирди, «Интер» дербида йирик ҳисобда ютқазди. Кун ўйинлари

«Арсенал» яна дуранг ўйнади ва энди «Ливерпул»га чемпионлик учун бир очко етарли бўлади. Чоршанба оқшомида Европа чемпионатларида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.

Англия: «Ливерпул» диванда ўтириб чемпион бўлмади

АПЛ. 34-тур
«Арсенал» – «Кристал Пэлас» 2:2
Голлар:
Кивёр 3, Троссар 42 – Эзе 27, Матета 83.
«Арсенал» – Райя, Тимбер, Салиба, Люис-Скелли (Тирни, 86), Кивёр, Эдегор (Нванери, 86), Райс, Парти, Стерлинг (Сака, 60), Троссар, Мартинелли.
«Кристал Пэлас» – Ҳендерсон, Лерма, Лакруа, Геи, Муньос, Уортон (Ҳюз, 63), Камада, Митчелл, Девэнни, Эзе (Сарр, 63), Нкетиа (Матета, 80)

«Арсенал»ни бир ҳафтадан кейин Чемпионлар лигаси яримфинали кутмоқда. «Кристал Пэлас» ҳам — Англия кубогининг шу босқичида ўйнаши керак. Моҳиятан — икки жамоа учун ҳам ҳал қилувчи ўйинлар. Шунга қарамай, Лондон жамоалари дербида анча ҳужумкор ўйин намойиш этишди. «Канонирлар» марказий ҳимоячиси Кивёр эса барча ишга улгурди. Аввалига Эдегор ижро этган жарима зарбасидан кейин бош билан дарвозан ишғол этди. Кейин эса «Арсенал»нинг собиқ ҳужумчиси Нкетиа йўллаган зарбани тўсиб қолди.

Бу вақтга келиб «бургутлар» бурчак зарбасини оригинал тарзда ижро этиб, ҳисобни тенглаштириб улгурганди. Уортон тўпни жарима майдони чизиғига етказиб берди, у ерда турган Эзе тўпни тўхтатмасдан зарба йўллади, тўп сапчиб бориши эса Райянинг вазифасини қийинлаштирди, бу сафар Кивёр ҳарчанд ҳаракат қилмасин тўпни тўса олмади. Аммо дуранг ҳисоб узоқ сақланиб турмади ва Троссар рикошет ёрдамида жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда меҳмонларда бир неча қулай вазиятлар бўлди, Райя ишончли ҳаракат қилди. Аммо ўйин охирларида ҳимоядан чиқишдаги қўпол хато ўйин тақдирини ҳал қилди. Салиба Эдегорга ноқулай узатма берди, эндигина майдонга тушган Матета эса тўпни олиб кетди ва иккинчи ҳаракатида бўш дарвозани ишғол этди. «Эмирейтс»даги ўйиннинг асосий натижаси эса — «Ливерпул» диванда ўтирган ҳолатда чемпион бўлмаслигини таъминлаш бўлди. Энди мерсисайдликлар муддатидан олдин чемпионликни нишонлаш учун якшанба куни «Энфилд»да «Тоттенҳэм»га ютқазмаслиги керак бўлади.

Испания: «Атлетик» ЕЧЛга интилмоқда

«Хетафе» – «Реал» 0:1
Гол:
Гулер 21.
«Хетафе» – Сория, Жене (Бекуша 83), Берокал (да Коста 50), Дуарте, Алдерете, Иглесиас (А. Родригес 50), Терратс (Федерико, 69), Милла, Арамбари, Бернат, Майорал (Хуанми, 83)
«Реал» – Куртуа, Лукас, Асенсио, Алаба (Камавинга, 46), Гарсия, Гулер (Себалйос 78), Валверде, Диаш, Эндрик (Беллингҳэм, 64), Винисиус (Родриго, 73).
Огоҳлантиришлар: Миля 87, А. Родригес 90+1, Федерико 90+5 – Тчуамени 69

Карло Анчелотти (худди Ҳанси Флик каби) Испания Кубоги финали арафасида таркибда ротация амалга оширди. «Хетафе» ла лигада барча учун, жумладан «Барселона» ва «Атлетико» учун ҳам бошоғриқ ҳисобланадиган жамоа, «Реал» эса — Хосе Бордаласнинг ўзи учун даҳшатли туш. Қаймоқранглилар — ушбу мутахассис ўз фаолиятида бирор марта енга олмаган ягона клуб (29 клуб ичидан). У мадридликларга қарши ўн тўрт ўйинда фақат икки бор дурангга эришиб, ўн икки бор мағлуб бўлган.

Бу учрашувда Анчелоттининг аралаш таркиби ҳам «Хетафе» мудофаасидаги камчиликларни кўрсатиб берди. Чап оёқда ўйновчи Арда Гулер биринчи бўлим ўрталарида узоқ чўзилган ҳужумни ўнг оёқда қайтариб бўлмас зарбаси билан якунланди ва Мадрид жамоасининг узоқ масофада гол уриш бўйича Европадаги пешқадамлигини (барча турнирлар ҳисобга олинганда 20 гол) мустаҳкамлади. Эндрик эса ўз имкониятларидан фойдалана олмади, бразилиялик ҳужумчининг зарбаси дарвозабон Сориядан ўтганди, аммо ҳимоячи Жене тўпни чизиқ олдида тўхтатиб қолди. Винисиус Жуниор эса шу куни ўзи гол уришга ҳаракат қилиб, яхшироқ вазиятда турган шерикларига тўп узатишни истамади ва яхши вазиятни кўкка совурди, бу эса «Реал»га қимматга тушиши ҳам мумкин эди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар фаоллашди, аввалига Арамбарри жарима майдони марказидан туриб меҳмонларни кечирди. Арбитр томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Куртуа яқин масофадан йўлланган икки зарбани қайтариб қолди. Қолаверса, бу вақтда меҳмонлар барча алмаштиришдан фойдаланиб бўлгани туфайли Камавинга жароҳа олгач, ўн киши бўлиб ўйнашга мажбур бўлаётганди.

Учрашувнинг энг ёрқин вазияти — қўшиб берилган дақиқаларнинг еттинчиси ўтиб бораётганида Куртуанинг навбатдаги сейви бўлди. Белгиялик посбон ғалабани сақлаб қолди ва «Реал»ни чемпионлик пойгасида қолдирди.

«Атлетик» – «Лас-Палмас» 1:0
Гол:
И. Уилямс 5
«Атлетик»: Симон, Берчиче, Алварес, Вивиан, Де Маркос, де Галаррета (Прадос 84), Хаурегисар, Беренгер (Н. Уилямс 65), Сансет (Каналес 22), И. Уилямс, Саннади (Гурусета 84) 
«Лас-Палмас»: Хоркаш, Мармол, Маккена, Суарес (Кампаня 84), Вити, Байчетич (Кардона 84), Эссугу, Марвин (Янузай 74), Молейро, Рамирес (Мата 65), Макберни (Фустер 65)
Огоҳлантиришлар: Берчиче 11 – Байчетич 27, Макберни 53, Суарес 77

Европа Лигасида яримфиналга қадар етиб борган «Атлетик» Чемпионлар лигасида кейинги мавсумда испан жамоалари сони бешта бўлишини таъминлади. Квоталар сони кўпроқ бўлиши баскларнинг ўзи учун ҳам муҳим аҳамиятга эга, эндиликда жамоа ўзини тўртинчи ўринда хотиржам ҳис қилса бўлади. Чоршанба оқшомида Эрнесто Валверде шогирдларига тезкор гол ғалаба келтирди. Иняки Уилямс қанотдан тўпни Руис де Галарретега узатди ва ўзи ҳимоячилар ортига очилди ва қайтарилган тўпни қабул қилиб олиб, сўнгги ҳимоячини алдаб ўтди ҳамда тўпни яқин устун ёнидан дарвоза тўрига киритди.

Олтинчи ўрин билан тўққиз очколик фарқ — амалда ЕЧЛ гуруҳ босқичига тўғридан тўғри йўлланма демакдир. «Бетис» якшанба куни турнир жадвалининг сўнгги поғонасидаги «Валядолид»ни ўз уйида мағлуб этган тақдирда ҳам «Атлетик»ка яқинлашиб ололмайди.

«Селта» – «Вилярреал» 3:0
Голлар:
Лопес 45, Иглесиас 53, Аспас 87
«Селта»: Гуаита, Алонсо, Домингес, Лаго (Хави Родригес 75), Мингеса, Белтран (Мориба 46), Д. Родригес, У. Алварес (Каррейра 55), Гонсалес, Фер Лопес (Лосада 74), Иглесиас (Аспас 66)
«Вилярреал»: Жуниор, Педраса, Камбвала, Байи, Фемения (Наварро 74), Денис Суарес (Бюкенен 65), Гуйе, Комесаня (Парехо 64), Пино (Коста 39), Барри (Айосе Перес 64)
Огоҳлантиришлар: Белтран 45+1, Алварес 48 – Пепе 85
Четлатиш: Байи 37

«Вилярреал» эса «Селта» майдонида йирик ҳисобда ютқазиб, қийин ҳолатга тушиб қолди. Меҳмонлар ҳимоячиси Байи 37-дақиқада майдондан четлатилиши ўйин тақдирини ҳал қилди. «Вилярреал» энди ЕЧЛга йўлланма берувчи бешинчи ўринни бой бериши ойдинлашмоқда. «Сариқ субмариналар»га якшанба куни ўз майдонида «Эспанйол»га қарши қолдирилган учрашувда ғалаба сув ва ҳаводек зарур.

Италия: Консесайсу Милан дербиси қироли

Италия Кубоги. Яримфинал
«Интер» – «Милан» 0:3
Голлар:
Йович 36, 49, Рейндерс 87.
«Интер» – Мартинес, Биссек, де Вриж, Бастони, Дармиан (Корреа, 83), Барелла (Фраттези, 53), Асллани, Димарко, Мхитарян, Мартинес, Тареми (Арнаутович, 53)
«Милан» – Менян, Томори Габбиа (Тиа, 59), Павлович, Химинес, Фофана, Рейндерс (Фелиш, 87), Эрнандес (Бартезаги, 88), Пулишич, Леау, Йович (Абраҳам, 78).
Биринчи ўйин: 1:1

«Интер» ва «Милан» ҳозирда турли даражадаги жамоалар. Улардан бири А серияда пешқадамлик қилмоқда ва кейинги ҳафтада ЕЧЛ яримфиналида ўйнайди. Иккинчиси эса, анчадан буён турнир жадвали ўрталаридан қимирлай олмаяпти. Аммо Милан дербиларида қонуниятлар ишламайди. Сентябрдан буён жамоалар тўрт бор ўзаро ўйин учрашган ва нерадзуррилар бу ўйинлардан фақат иккитасида базўр дуранг ўйнаган.

«Интер» бу ўйин арафасида тарихий требл учун курашни давом эттираётганди. «Милан» учун эса Италия кубоги кейинги мавсумда еврокубокларда иштирок этиш учун ягона имконият ҳисобланарди. 

Бу мавсумда «Милан» навбатдаги қайта қуриш даврини бошдан кечирмоқда — Сержиу Консейсау мавсум якунида клубни тарк этишини билади, шу туфайли таркибни мунтазам равишда ротация қилмоқда ва босимсиз ишламоқда. 

«Интер»да эса тақвим оғир, қолаверса, Тюрам ҳозирча майдонга қайта олмайди, шунинг учун бу оқшом одатда захира ўриндиғида ўтирадиган футболчилар туширилди: Риера, Биссекк, де Врей, Аслани ва Торимий. Консейсау 3-4-3 схемасини танлади.

«Милан» ўйин бошида тўпга эгалик қилди, аммо ҳужумда ҳеч нарса қила олмади. Бу Фофана майдон марказидан туриб олдинга ташлаган тўпга етиб борадиган жамоадош топилмаганида ҳам яққол кўринди. «Интер» «Милан»нинг ҳужум бошлашга бўлган ҳар қандай уринишларини йўққа чиқараверди.

Индзаги жамоаси эса кескинроқ ҳаракат қилди, рақибни фақат тўпни дуч келган томонга тепиб юборишга мажбур қилди. Менянга айниқса рақиб қанот ҳимоячилари жиддий хавф туғдирди: Димарконинг зарбаси тўсинга тегди, Дармиан ҳам жарима майдонига кириб бориб хавфли зарба йўллади.

Нерадзуррилар сафида Тюрам йўқлиги сезилди. «Учга уч» ҳолатидаги қарши ҳужумда Торимий Мхитаряндан тўпни қабул қилиб олгач, тўпни шеригига узатиш ўрнига уч футболчини алдашга киришиб кетди. Бошқа вазиятда эса эронлик ҳужумчи оддий вазиятда тўпни ўзига бўйсундира олмади ва Томори хавфни осонлик билан бартараф этди. Меҳди яхшироқ ўйнаб, тўпни қулай позициядаги Лаутарога ташлаб берганида эса аргентиналик ҳужумчининг зарбаси осмонга қараб кетди.

«Милан» сабр қилди, кейин эса «Интер»ни вазиятларни кўкка совургани учун жазолади. Жамоа биринчи бўлимдаги ягона вазиятидан унумли фойдаланди. Ўнг қанотда ҳаракат қилган Алехандро Хименес жарима майдонига юмшоқ узатма берди, Йович Дармиандан баландроқ сакради ва бош билан дарвозани ишғол этди. 

Нерадзуррилар олдинга ташланишда давом этишди. Аммо барибир мақсадга эриш олмади. Иккинчи бўлимни эса «Милан» тетик бошлади ва Йович дублни расмийлаштирди. Тео бурчак зарбасини ижро этди, Лука Барелладан ўзига келиб тушган тўпни уч метр масофадан дарвозага йўллади. Сербиялик ҳужумчи жорий мавсумда шу вақтгача иккита гол урганди, энди эса жамоанинг мавсумдаги энг муҳим ўйинида ҳам шунча гол урди.

Симоне Индзаги дарҳол тўртталик рокировка амалга ошириб, Залевски, Чалхонўғли, Фраттези ва Арнаутовични майдонга ташлади. Лекин икки гол фарқи жамоани умидсиз ҳолатга тушириб қўйганди. «Интер» тўпни назорат қилди, аммо хавфли ҳужумлар уюштира олмади. 

Бундай вазиятда стандартлар ёрдам бериши мумкин эди. Хусусан, 69-дақиқада де Врей бошда хавфли зарба йўллади, аммо Менян ажойиб реакция кўрсатиб, тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтариб юборди. Умуман, бу мавсумда формасини йўқотиб қўйгани учун кўп танқид қилинган дарвозабон шу куни кўп ҳолатларда тўпга чиқишда ажойиб ҳаракат қилди.

Ўйиннинг якуний қисмини «Интер» жуда кучли ўтказиши талаб этиларди, аммо жамоада бунга куч қолмаганди. «Милан» чуқур ҳимояланди ва қарши ҳужумларга чопишни ҳам унутиб қўймади. Индзаги таваккалчиликка қўл уриб, ҳимоячи Дармиан ўрнига ҳужум вакили Корреани туширди ва уч ҳужумчи билан ҳаракат қила бошлади. Ва учинчи голни қабул қилиб олди: Леау рақиб мудофаасидаги бўшлиқдан фойдаланди ва қанотдан олдинга бориб, тўпни бўш турган Рейндерсга етказиб берди, у ҳеч қандай қаршиликка учрамасдан тўпни олис бурчакка юмалатиб юборди. 

Бу «Интер» учун нокаут эди. Ўз уйидаги сўнгги 21 учрашувда ютқазмаган ва бу мавсумда Европанинг ҳимояси энг кучли жамоаларидан бири сифатида эътироф этилган жамоа бир ўйинда учта гол ўтказиб юборди. Энди требл учун имконият йўқотган «Интер» бор кучини тўплаб, скудетто ва ЕЧЛ ғолиблиги йўлидаги навбатдаги рақиблари «Рома» ва «Барселона»га қарши ҳал қилувчи ўйинларни ўтказиши керак. «Милан» эса финалда «Болоня» ва «Эмполи» жуфтлиги ғолибини (биринчи учрашувда «Болоня» учта гол фарқи билан ғалаба қозонган) кутади.

«Парма» – «Ювентус» 1:0
Гол:
Пеллегрино, 45+1
«Парма»: Судзуки, Леони, Волякко (Эйно, 11), Валенти, Делпрато, Бернабе (Эстевес, 10), Кейта, Зом, Валери, Пеллегрино (Ман, 75), Бонни (Алмквист, 86)
«Ювентус»: Ди Грегорио, Калулу, Вейга, Келли (Кошта, 86), Маккенни (Йилдиз, 57), Локателли (Веа, 86), Тюрам, Камбязо, Круг Муани, Гонсалес (Луис, 86), Влаҳович (Фернандеш)

Рим Папаси Францискнинг вафоти А серияда душанба кунига белгиланган барча ўйинлар вақти ўзгаришига олиб келганди, шу туфайли турнир жадвалидаги ва ЕЧЛ учун кураш бўйича вазият фақат чоршанба оқшомига келиб ойдинлашди.

Ўйинлар қолдирилишидан энг кўп фойда кўрган жамоа — «Болоня» бўлди, қизил-оқлар «Интер» устидан қозонилган ғалабадан кейин (1:0) кучли тўртликка қайтганди, чоршанба оқшомида «Парма»нинг сенсацион ғалабасидан кейин бу ўрин сақлаб қолинди. Аутсайдер жамоа биринчи бўлим охирида «Ювентус» дарвозасини ишғол этди. Шундан кейин жамоа мудофаани яхши ташкил этиб, бьнконериларнинг штурмига бардош берди ва лигада омон қолиш учун курашдаги муҳим ғалабага эришди. Мавсум ўртасида таклиф этилган Кристиану Киву ўз ишини уддаламоқда, унинг бошқарувидаги саккиз турда жамоа фақат бир бор ютқазиб, 11 очко тўплади.

«Юве» эса энди бешинчи ўринда қолди ва ЕЧЛ йўлланмаси учун курашга қайтган «Лацио»ни фақат қўшимча кўрсаткичлар ҳисобига ортда қолдирмоқда.

«Женоа» – «Лацио» 0:2
Голлар:
Кастелянос, 32 Диа, 65
«Женоа»: Леали, Отоа, Де Винтер, Васкес, Мартин (Аханор, 68), Мазини (Экатор, 82), Френдруп, Нортон-Каффи (Сабелли, 81), Оливейра (Вентурино, 61), Торсбю, Пинамонти (Мессиас, 6)
«Лацио»: Мандас, Лаццари (Педро, 45), Хила, Романиоли, Пеллегрини, Гендузи, Ровелла (Белаҳян, 69), Марушич, Диа (Весино, 69), Дзаккани (Хисай, 89), Кастелянос (Нослин, 8
Четлатишлар: Отоа, 22 — Белаҳян, 72

Римликлар 22-дақиқадаёқ сон жиҳатдан устунликка эга бўлишди, бироз ўтиб Кастелянос ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошларида Диа ғалаба голини урди, таркиблар сон жиҳатдан тенглашганида эса «Женоа»да вазиятни ўнглаш учун вақт қолмаганди. Марко Барони бошқарувидаги «бургутлар» бир мавсумда ўнинчи бор сафар ўйинида ғалабага эришди ва бу жамоа тарихидаги тўртинчи ҳолат. Бу борада рекорд такрорланиши учун яна икки бор бегона майдонда ғалаба қозониш керак бўлади.

Мавзуга оид