Тошкент метрополитени 2025 йилда қўшимча 56 та метро вагони харид қилади
Ҳозирда пойтахт метрополитени бир кунда 1 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатмоқда. Охирги уч йилда 41 та янги ҳаракат таркиби харид қилинган бўлиб, поездлар сони 75 тага етган.

Фото: Тошкент метрополитени
Тошкент метрополитени Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг пойтахт метросида юзага келаётган тиқилинчлар, поездлар кечикиб келиши ҳақидаги постига муносабат билдирди.
Қонунчилик палатаси депутати Жавлон Абдуллаев «Чилонзор», «Пахтакор», «Беруний» каби йирик бекатларда эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача бўлган даврда йўловчилар сони кескин ортиши, айнан шу вақтда поездлар 8–10 дақиқа оралиғида кечикиб келаётгани ҳақида ёзди. «Натижада ишга ёки ўқишга шошаётган фуқаролар 7–8 та рейсни ўтказиб юборишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳолат нафақат ноқулайлик туғдиради, балки аҳоли орасида транспорт тизимига бўлган ишончни ҳам камайтиради», — дейди депутат.
Тошкент метрополитенига кўра, 2021 йил бир кунда 280-300 минг йўловчига хизмат кўрсатилган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 920-930 мингни ташкил қилган ва бугун бу сон бир кунда 1 миллиондан ортмоқда.
Таъкидланишича, йўловчилар сонининг ортиб бориши сабабли юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш ҳамда йўловчиларнинг бир манзилдан бошқа манзилга бориш вақтларини қисқартириш мақсадида сўнгги уч йилда тиғиз вақтда (07:30 дан 09:00 гача) ҳаракат таркибларининг йўловчи ташиш бўйича оралиқ вақти (интервал) қисқартирилган. Жумладан:
- 2021 йилда «Чилонзор» йўналишида 5 дақиқа (16 та поезд ишлаган) бўлган бўлса, бугун 1,5 дақиқа (28 та поезд ҳаракатланмоқда);
- 2021 йилда «Ўзбекистон» йўналишида 6 дақиқа (9 та поезд ишлаган) бўлган бўлса, бугун 3 дақиқа (16 та поезд ҳаракатланмоқда);
- 2021 йилда «Юнусобод» йўналишида 11 дақиқа (6 та поезд ишлаган) бўлган бўлса, бугун 4 дақиқа (11 та поезд ҳаракатланмоқда);
- «Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги ерусти ҳалқа йўли» йўналиши – 12 дақиқадан (5 та поезд ишлаган) 9 дақиқага (11 та поезд ишламоқда) туширилган.
2021 йилгача 36 та поезд ҳаракатланган бўлса, охирги уч йил давомида замонавий турдаги 41 та янги ҳаракат таркиблари харид қилиниб, 2025 йилга келиб поездлар сони 75 тага етган.
Шунингдек, 2025 йил давомида яна қўшимча 56 та замонавий метро вагонларини харид қилиш кўзда тутилган. «Бунинг натижасида тасарруфдаги ҳаракат таркиблари янгиланишига ҳамда йўналишларда поездлар оралиқ интервалини қисқартиришга эришилади», — дейилади муносабатда.
Шу билан бирга, Тошкент метрополитени йўловчиларда метрополитендан фойдаланиш қоидаларига амал қилишларини, ҳаракатланиш вақтида ўзаро ҳурматни сақлаш, поезд ичидаги йўловчилар чиқиб кетгунига қадар кириш учун вагон эшиклари олдида турмасликни сўради.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
Жаҳон | 23:59 / 03.05.2025
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди
Иқтисодиёт | 23:20 / 03.05.2025
-
Энергетикада янги нархлар, хусусий ОТМга талаблар ва урушга ёлланган ўзбеклар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:51 / 03.05.2025
-
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди
Жаҳон | 22:46 / 03.05.2025
Мавзуга оид

14:35 / 20.03.2025
Тошкент метрополитени ТТЗ даҳасигача олиб борилади

11:28 / 02.10.2024
Булар оддийларидан тубдан фарқ қилади - Тошкент метрополитени эскалаторлар ҳақидаги мақолага муносабат бирдирди

20:53 / 06.09.2024
Тошкент метрополитенида металл детекторлар ўрнатилади

10:45 / 23.08.2024