Маск Tesla савдолари пасайгани туфайли DOGE'даги фаолиятини қисқартиради
Тадбиркорнинг айтишича, келажакда у давлат ишларига фақат «бир-икки кунни» сарфлайди.

Фото: Brendan Smialowski/AFP via Getty Images
Америкалик миллиардер Илон Маск май ойидан бошлаб Tesla компаниясига эътиборини кучайтиради, чунки 2025 йил биринчи чорагида сотувлар 20 фоизга, фойда эса 71 фоизга камайган. Бу ҳақда Politico хабар берди.
22 апрель куни инвесторлар билан бўлиб ўтган суҳбатда Маск келажакда Ҳукумат самарадорлиги департаментидаги (DOGE) фаолиятига фақат «бир-икки кун» сарфлашини айтган. У ўзининг давлат фаолияти бизнесга таъсир қилган ёки йўқлигини тўғридан-тўғри боғламади, бироқ тан олди: «Ҳукуматда ишлаган вақтим маълум бир таъсир кўрсатди».
Tesla умумий даромади 19,3 миллиард долларга (-9%), операцион даромади 0,4 миллиард долларга (-66 фоиз) камайди. Асосий сабаблар: таъминотнинг қисқариши ва автомобиллар нархининг пасайиши.
Маск, Tesla таъминот занжирлари туфайли «тарифлардан энг кам таъсирланганини» таъкидлади. У, шунингдек, тарифларни пасайтиришга чақирди ва таъкидлади: «Буни президент ҳал қилиши керак».
DOGE ишини ҳимоя қилиб, Маск дастур «исрофгарчилик ва фирибгарликка қарши курашда сезиларли ютуқларга эришганини» айтди ва Трамп билан ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади: «Агар Америка қуласа, ҳаммамиз ўламиз - Tesla ҳам».
Аввалроқ Reuters агентлиги Илон Маск бошчилигидаги Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) сунъий интеллект ёрдамида федерал ҳукумат ходимларини кузатиб боришини ёзган эди. Манбаларга кўра, Маск департаменти АҚШ президенти Доналд Трампга содиқ бўлмаган ходимларни қидирмоқда.
Бундан ташқари, АҚШ президенти Доналд Трамп Маскнинг DOGE компаниясидаги фаолияти якунига етаётганини айтди. Шу билан бирга, у миллиардер тез орада ўз компанияларини бошқаришга қайтиши кераклигини тан олди.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистоннинг Жамму аэропортида портлашлар юз берди — AFP
Жаҳон | 00:23
-
Тошкентдан Лоҳурга учадиган рейслар бекор қилинади
Ўзбекистон | 23:40 / 08.05.2025
-
Тошкентнинг айрим кўчаларида 9 май куни транспорт воситалари ҳаракати чекланади
Жамият | 23:21 / 08.05.2025
-
"Эккан ҳосилигача бозор баҳосида ҳисоб-китоб қилдик" - Шуҳрат Абдураҳмонов
Ўзбекистон | 22:49 / 08.05.2025
Мавзуга оид

22:17 / 08.05.2025
Билл Гейтс миллиардер Илон Маскни қашшоқ болалар ўлимида айблади

18:27 / 01.05.2025
WSJ: Tesla Илон Маскнинг ўрнига янги бош директор изламоқда

17:04 / 01.05.2025
АҚШ Ўзбекистон пахта саноатини молиялаштирганини эшитган Илон Маск кулиб юборди

17:05 / 24.04.2025