Жамият | 11:37 / 22.04.2025
1391
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги Ўзбекистон овози кўчасининг бир қисми 30 майгача ёпилади

Мирзо Улуғбек туманидаги Ўзбекистон овози кўчаси 24/7 кўчага айлантирилмоқда. кўчанинг инфратузилмаси ўзгариб, аҳолига, йўловчиларга ва шаҳарсозлик нормаларига тўла мос тушадиган маскан қилинади.

Мирзо Улуғбек туманидаги Ўзбекистон овози кўчасининг бир қисмида вақтинча транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон овози кўчасининг Яҳё Ғуломов кўчаси билан кесишмасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисми 24 апрел соат 7:00 дан 30 майгача транспорт ҳаракати учун ёпилади. Ҳокимликка кўра, кўча 7/24 кўчага айланмоқда.

Мазкур кўчанинг инфратузилмаси ўзгариб, аҳолига, йўловчиларга ва шаҳарсозлик нормаларига тўла мос тушадиган маскан қилинади.

Аввалроқ Мирзо Улуғбек туманидаги КҲАЙ ва Оққўрғон кўчалари кесишмаси иссиқлик тармоқларининг қувурлари алмаштирилиши сабабли 1 майгача ёпилганди.

Мавзуга оид