Ўзбекистон | 19:46 / 22.04.2025
6879
1 дақиқада ўқилади

Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрел куни Самарқандга келади

Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 23-24 апрел кунлари ташриф билан Самарқанд шаҳрида бўлади.

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 23-24 апрель кунлари ташриф билан Самарқанд шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Бўлажак музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Қайд этилишича, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Эслатиб ўтамиз, Гурбангули Бердимуҳамедов 2022 йил ноябрь ойида ҳам Самарқанд шаҳрига ташриф буюрганди. Ўшанда у Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарлари йиғилишида фахрий меҳмон сифатида иштирок этган.

Мавзуга оид