Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Эфирда узилиш ва қотиш бўлган” – Самарқанд ва Андижондаги аттестация жараёнлари юзасидан муносабат билдирилди
Самарқандда малака синовида қатнашган номзод ўқитувчининг онлайн эфирда ҳали ичкарида ўтиргани ҳамда Андижонда бошқа бир номзоднинг телефондан фойдаланганига оид ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлди. Мактаб вазирлигига кўра, биринчи вазиятда эфирда узилиш ва қотиш юзага келган, шу сабаб эски кадрлар кўринган. Иккинчисида эса синовга кирган шахснинг тест натижалари бекор қилиниб, жараёндан четлаштирилган.

Ўзбекистон бўйлаб ҳозирда мактаб ўқитувчилари учун малака синов имтиҳонлари ўтказилмоқда. Тармоқларда Самарқанд вилоятида тестда қатнашиб чиққан номзоднинг онлайн эфирда ҳали ичкарида ўтиргани ва бунга бошқа педагогларнинг норозилиги акс этган видео тарқалди. Андижонда эса бошқа номзоднинг телефондан фойдалангани эътирозларни келтириб чиқарди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий изоҳ берди. Унга кўра, Самарқандда тоифа синовлари ўтказиладиган бино ичидаги кузатув камераларининг онлайн эфири узатиладиган сайтда узилишлар юзага келган.
Вазирлик сайт RTSP протоколини қўллаб-қувватламагани учун видеооқим махсус кодировка орқали узатилишини, трансляция тизимида ҳар 15 сонияда янгиланадиган видео кадрлар сақланишини айтиб, сайт компютер браузерида очилгач, кўрсатилаётган барча кадрлар кеш хотирада (яъни вақтинчалик хотирада) қолишини билдирган.
“Агар интернет алоқаси узилса, браузер автоматик равишда охирги узилмасдан аввал кўрсатилган кадрларни кўрсатишда давом этади. Бу муаммони бартараф этиш учун саҳифани оддийгина янгилаш (рефреш қилиш) етарли бўлади. Юқоридаги ҳолатда эса, интерактив панелда интернет алоқаси узилган ва натижада эски, яъни узилишдан олдинги кадрлар экранга чиққан.
Илова қилинган расмдан кўриниб турибдики, ушбу номзод 52 балл тўплаб аттестациядан ўта олмаган. Шунингдек, номзоднинг тест жараёнида олинган расмлари ва у синовдан кетгандан кейинги ҳолатни кўришингиз мумкин (бутун жараённинг тўлиқ видеоси ҳам мавжуд ва у 1 йил давомида сақланади”,– дейилади расмий хабарда.
Иккинчи ҳолатда эса расмийлар телефондан фойдаланган номзоднинг натижалари ҳодиса аниқланган кун, яъни 19 апрел куни бекор қилиниб, у четлаштирилганини таъкидлашган.
Қўшимча қилинишича, ҳозиргача тоифа синовларида алоқа қурилмаларидан ёки бошқа воситалардан фойдаланган жами 24 нафар номзод жараёндан четлаштирилган.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди
Жаҳон | 00:46
-
Сунъий интеллект олимларга Қадимги Рим тарихидаги бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беради
Фан-техника | 23:45 / 24.07.2025
-
Залужний Россияга қарши уруш 2034 йилгача давом этишини башорат қилди
Жаҳон | 22:53 / 24.07.2025
-
Тошкентда волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди
Спорт | 22:49 / 24.07.2025
Мавзуга оид

22:19 / 14.07.2025
Андижонда ҳоким ўринбосари, статистика бўлими бошлиғи ва собиқ мансабдорлар пора билан ушланди

15:48 / 14.07.2025
The Samarkand express поезди лойиҳаси учун 25 млн доллар инвестиция киритиляпти

20:48 / 12.07.2025
Тахтақорача довонида пулли туннел қурилади

22:27 / 10.07.2025