Тошкентда икки фуқарони Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилган чет эл фуқароси ушланди
Шунингдек, яна бир фуқарони 18 минг долларга айланма йўллар орқали Қўшма Штатларга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди.

Фото: Бош прокуратура
Тошкентда пул эвазига ноқонуний йўллар орқали АҚШга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирлар ўтказилган. Тадбирлар давомида чет эл фуқароси Н.С. фуқаролар З.Э. ва И.С.нинг ишончига кириб, уларни 40 минг доллар эвазига Мексика давлати орқали АҚШга чегарадан ўтказиб қўйишини айтиб, олдиндан 4 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Ж.Т. ва Р.Т. исмли шахслар фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, уни 18 минг доллар эвазига айланма йўллар орқали Қўшма Штатларга юборишини айтиб, олдиндан 5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, март охирларида Сирдарё ва Навоий вилоятларида пул эвазига АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланган эди.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси ташкил этилди
Ўзбекистон | 08:12
-
Британия, Франция, Германия ва Полша раҳбарлари 10 май куни Киевга келади
Жаҳон | 08:10
-
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 07:41
-
Покистон Ҳиндистонга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошлади
Жаҳон | 07:39
Мавзуга оид

00:27
Мексика Google корпорациясини судга берди

22:02 / 09.05.2025
Эрон 11 май куни ядровий масалалар бўйича АҚШ билан музокаралар ўтказишга рози бўлди

20:39 / 09.05.2025
Трамп Хитой товарларига божларни камайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда

20:17 / 09.05.2025