Касбий таълимни ривожлантириш жамғармасининг фаолияти тартибга солинди
Жамғарма фаолиятини тартибга солувчи низом тасдиқланди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ҳукумат қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низом Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, Жамғарма фаолиятини бошқариш, унинг маблағларини тақсимлаш, ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.
Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади, жумладан:
- касбий таълим ташкилотларининг ўқув-методик таъминотини мустаҳкамлаш, ўқув адабиётларини яратиш, чоп этиш ва уларнинг китоб фондини тўлдириш;
- “Касбий таълим” платформасини ишлаб чиқиш ва унинг лозим даражада ишлашини таъминлаш;
- педагог кадрлар ёки ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган республика танловлари ғолибларини тақдирлаш ва рағбатлантириш.
- Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш учун Кенгаш ташкил этилади.
Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар, шунингдек, товарларни харид қилиш бўйича тузилган шартномалар рўйхатлари вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
Жаҳон | 19:20
-
Ҳиндистонлик ўқитувчиларга мактабда хивич билан юришга рухсат берилди
Жаҳон | 18:08
-
Ҳиндистон ва Покистон АҚШ воситачилигида ўт очишни тўхтатишга келишди
Жаҳон | 17:43
-
Россия ва Ўзбекистон ҳарбий соҳада стратегик шериклик режасини имзолади
Жаҳон | 17:15
Мавзуга оид

21:33 / 08.01.2019
Солиқ қарзини пластик карталардан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисидаги Низом қайта кўриб чиқилади

00:32 / 25.08.2018
Давлат харидларини ўтказувчи ихтисослашган ташкилотлар тўғрисидаги низом тасдиқланди

09:39 / 24.11.2017
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

14:09 / 18.05.2017