Хитойда ядровий бўлмаган водород бомба синовдан ўтказилди
Синов вақтидаги портлашдан сўнг икки сониядан ортиқ вақт давомида ҳарорати Целсий бўйича 1000 даражадан ошадиган оловли шар ҳосил бўлган.

Фото: AP
Хитойлик олимлар водород асосидаги портловчи қурилма таъсирини синовдан ўтказди. Тадқиқотда кўрсатилишича, улар ядровий материаллардан фойдаланмаган ҳолда портлашни амалга оширган. South China Morning Post’нинг ёзишича, қурилма Хитой давлат кемасозлик корпорациясининг сувости қуролларини ҳам ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган.
Бомбада магний гидриддан фойдаланилган. Кимёвий модда водородни сақлаш шаклларидан бири бўлиб, элемент концентрацияси 7 фоиздан ошади. Оддий портловчи модда ишга тушганда магний гидрид тез термал парчаланиб, водород газини ажратади. У эса алангаланиб, узоқ давом этадиган ёнғинни ҳосил қилади.
Олимлар оғирлиги 2 килограммга етадиган бомбани синовдан ўтказган. Портлашдан кейин икки сониядан кўпроқ вақт давомида ҳарорати Целсий бўйича 1000 даражадан ошадиган оловли шар пайдо бўлган. Тадқиқотда қайд этилишича, шунча миқдордаги тротил эквиваленти 15 баробар камроқ вақт давомида «мавжуд бўладиган» оловли шарни ҳосил қилган бўларди.
Қурилма яратувчиларининг таъкидлашича, мазкур бомбанинг портлаш интенсивлигини аниқ назорат қилиш мумкин. Бу эса катта ҳудуддаги нишонларни бир текисда яксон қилиш имконини беради.
Аввалроқ Хитой узлуксиз 30 соатгача парвоз қилишга қодир дронни тақдим этганди. Водород ёнилғисида ҳаракатланадиган ушбу учувчисиз учиш аппаратининг оғирлиги 50 килограммга етади.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия ва Ўзбекистон ҳарбий соҳада стратегик шериклик режасини имзолади
Жаҳон | 17:15
-
Украина Москвадаги парадда раҳбарлари иштирок этган давлатларга демарш эълон қилди
Жаҳон | 16:43
-
«Космос-482» Ҳинд океанига қулади — «Роскосмос»
Жаҳон | 16:26
-
АҚШ тўрт нафар ўзбекистонликни депортация қилиш учун ҳибсга олди
Жаҳон | 16:18
Мавзуга оид

16:04
Хитой Андижонда автомобил эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариши мумкин

20:39 / 09.05.2025
Трамп Хитой товарларига божларни камайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда

18:33 / 09.05.2025
Хитойда ҳайвонлар овозини инсон тилига ўгирувчи дастур бўйича иш бошланди

13:31 / 09.05.2025