Жамият | 16:51 / 17.04.2025
1458
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги Жалойир кўчаси 3 кунга ёпилади

Сергели туманидаги Жалойир кўчаси 18-20 апрел кунлари автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. Бу пайтда ҳудудда асфалтлаш ишлари олиб борилади.

Фото: Сергели туман ҳокимлиги

Тошкентнинг Сергели тумани ҳудудидан ўтган Жалойир кўчаси уч кунга ёпилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Жалойир кўчасида асфалтлаштириш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан 18-20 апрел кунлари автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.

Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга бошқа айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.

Туман ҳокимлиги фуқаролардан ноқулайликлар учун узр сўрайди.

Аввалроқ эскирган иссиқлик қувурлари алмаштирилиши сабаб Юнусобод туманининг Асомов кўчасидаги йўлнинг бир йўлаги вақтинча ёпилиши тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Олимпия шаҳарчаси ҳудуди атрофида ерости туннели қурилиши сабаб Янги Ўзбекистон кўчасининг бир қисми 1 сентябрга қадар ёпилган.

Мавзуга оид