АҚШда самолёт двигателга ёввойи қуён кириб кетиши сабаб фавқулодда қўндирилди
United Airlines’га тегишли самолёт Денвердан Эдмонтонга учаётган бўлган. Парвоз вақтида двигателларнинг бирида ёнғин чиққан. Аниқланишича, бунга двигателга ёввойи қуён кириб кетгани сабаб бўлган.

Фото: Видеодан кадр
Денверда (Колорадо штати) United Airlines авиакомпанияси самолёти двигателлардан бирига ёввойи қуён кириб қолиши туфайли фавқулодда қўнишни амалга оширди, деб хабар беради ABC News телеканали.
Қайд этилишича, Денвер—Эдмонтон рейсини амалга ошираётган ҳаво кемаси бортида 153 нафар йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоси бўлган.
Boeing 737-800 ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай самолёт двигателлардан бири ёниб кетган, натижада экипаж аэропортга қайтиш қарорини қабул қилган.
Аниқланишича, ёнғинга двигател тортиб юборган қуён сабаб бўлган. United Airlines’нинг маълум қилишича, самолёт «ёввойи ҳайвонларнинг эҳтимолий ҳужуми» муаммосини ҳал этиш учун Денверга қайтарилган. Таъкидланишича, йўловчилардан ҳеч кимга зарар етмаган, улар Эдмонтонга бошқа рейс билан юборилган.
АҚШ Фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси ҳолат юзасидан тергов бошлаган. Идоранинг аниқлик киритишича, мазкур воқеа қуёнларнинг турбинага кириб кетиши билан боғлиқ тўртинчи ҳолатдир.
Бундан олдин халқаро рейсни амалга ошираётган United Airlines самолёти учувчи паспортини унутиб қолдиргани сабаб ортга қайтишга мажбур бўлганди. Ушбу хатолик сабаб авиакомпания уч соатга етадиган ёнилғини ортиқча сарфлаган ва иккита экипаж ходимларига қўшимча ҳақ тўлашга тўғри келган.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Uzbekistan Airways айрим йўналишларда парвозлар жадвалига ўзгартиришлар киритади
Ўзбекистон | 07:51
-
Ғазодаги ҳукумат: Исроил фаластинликлар изоляцияси учун лагерлар яратишни режалаштирмоқда
Жаҳон | 07:41
-
Ҳиндистоннинг Жамму аэропортида портлашлар юз берди — AFP
Жаҳон | 00:23
-
Тошкентдан Лоҳурга учадиган рейслар бекор қилинади
Ўзбекистон | 23:40 / 08.05.2025
Мавзуга оид

14:07 / 12.05.2024
Табиатдан енгилаётган одамзот – Австралияни эгаллаган ёввойи қуёнлар

11:11 / 21.10.2023
Ғаройиб одам — 33 йилдан буён умри осмонда ўтаётган йўловчи ҳақида ҳикоя

13:31 / 09.07.2023
«Мол аччиғи – жон аччиғи»: синдирилган гитара учун авиакомпаниядан ғаройиб тарзда ўч олган мусиқачи

16:39 / 13.04.2021