Москва суди «журналистлар иши» бўйича ҳукм чиқарди
Журналистлар Фаворская, Кригер, Карелин ва Габов 5,5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Фото: AP / ТАСС
Москванинг Нагатинский туман суди журналистлар Антонина Фаворская (Кравцова), Артем Кригер, шунингдек, аввалроқ DW билан ҳамкорлик қилган Сергей Карелин ва Константин Габовларни беш ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар берди "Медиазона" нашри 15 апрел, сешанба куни.
Тергов маълумотларига кўра, судланувчилар Россияда «экстремистик» деб тан олинган Коррупцияга қарши кураш жамғармаси (ФБК) фаолиятида қатнашган. Айблов томони журналистларга 5 йил-у 11 ой қамоқ жазосини сўраган. Суд мажлиси ёпиқ эшиклар ортида ўтди.
«Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлаш. Мемориал» инсон ҳуқуқлари лойиҳаси айбланувчиларни сиёсий маҳбус деб тан олди. Ишда айбланувчилар айбловларни рад этиб, ташкилотда ишламаганликларини, балки унинг фаолиятини журналист сифатида ёритганликларини таъкидлади.
«Новая газета» Сергей Карелин, Константин Габов ва Артем Кригернинг якуний баёнотларининг олдиндан тайёрланган матнларини олди. Нашр уларни чоп этар экан, журналистлар устидан маҳкама ёпиқ эшиклар ортида ўтаётгани боис, улар аслида нима дейишгани маълум эмаслигини таъкидлайди. Sota Telegram-канали таҳририят Антонина Фаворскаянинг якуний баёноти ёзилган хатни цензурадан ўтмагани учун ололмаганини билдирди.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Мавзуга оид

07:57 / 07.05.2025
Москвага учган Uzbekistan Airways рейслари захира аэропортларга йўналтирилди

14:45 / 06.05.2025
Москвада 9 майгача интернетга кириш чекланиши мумкин

08:51 / 06.05.2025
Собянин: Москва осмонида 19 та дрон уриб туширилди

20:30 / 05.05.2025