Британия Ҳуқуқшунослик университети Ўзбекистонда ўз кампусини ташкил этиши мумкин
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг Ҳуқуқшунослик университети (University of Law) проректори, профессор Питер Крисп билан музокара ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
Учрашувда мазкур университет ва Ўзбекистон олий таълим ва илмий тадқиқотлар муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, жумладан, икки томонлама диплом бериш дастурини амалга ошириш, Ҳуқуқшунослик университетининг таълим ва ўқув дастурларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Проректор Питер Крисп Ўзбекистонга бир неча бор бўлганини, қолаверса минтақа билан яқиндан таниш эканини маълум қилди. У Ўзбекистонда Британия таълим стандартларини жорий этишдан манфаатдорлигини таъкидлади.
Мулоқот давомида шу йил 29-30 май кунлари Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган IV International Legal Forum - Tashkent Law Spring тадбири тўғрисида маълумотлар берилди.
Учрашув якунида мазкур йўналишда ҳамкорликларни жадаллаштиришга келишиб олинди.
University of Law 1903 йилда ҳуқуқшунослик институти сифатида ташкил этилган. 2012 йилда эса университет мақоми берилди. Ҳозирги кунда ушбу таълим муассасасида 16 минг нафарга яқин талабалар таҳсил олмоқда. Муассасада салкам икки минг профессор-ўқитувчи ва мутахассислар фаолият юритади. Унда ҳуқуқшунослик йўналишлари билан бирга, бизнес бошқаруви соҳаларида ҳам сабоқ берилади. Университетнинг Германия ва Ҳонгконгда ўз филиаллари бор.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
PISA тадқиқотида президент мактаблари ҳам қатнашаётгани муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 16:31
-
Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қайта ташкил этилади
Ўзбекистон | 16:14
-
«Эл-юрт умиди» президент стипендияси жорий этилади
Ўзбекистон | 16:09
-
Туркия авиакомпаниялари самолёт тўхташидан олдин ўрнидан турганларни жаримага тортади
Жаҳон | 15:55
Мавзуга оид

13:15
Лондонда олти болгар Россия фойдасига жосуслик қилганлик учун қамалди

01:39 / 12.05.2025
Британия разведкасига илк бор аёл киши раҳбарлик қилади

13:29 / 10.05.2025
Британия ҳарбий-денгиз флоти бошлиғи ишдан четлатилди

08:10 / 10.05.2025