Францияда бир вақтнинг ўзида бир нечта қамоқхонага ҳужум уюштирилди
Хусусан, Люинда жойлашган қамоқхона яқинидаги автомобиллар ёқиб юборилди, Тулонда эса қамоқхона дарвозаси ўққа тутилди.

Фото: AP
Францияда 15 январга ўтар кечаси бир нечта қамоқхонага ҳужум уюштирилди. Мамлакат адлия вазири Жералд Дарманеннинг маълум қилишича, пенитенциар муассасаларда «ходимларни қўрқитишга уринишлар — автомобилларни ёқиб юборишдан тортиб, қуролдан ўқ узишгача бўлган таҳдидлар юз бермоқда».
BFMTV маълумотларига кўра, ўтган кеча Люин (Буш-дю-Рон департаменти) ва Валенседаги (Дром департаменти) қамоқхоналар яқинидаги автотураргоҳларда жойлашган машиналар ёқиб юборилган, Тулонда эса (Вар департаменти) маҳаллий қамоқхона дарвозалари номаълум шахслар томонидан «Калашников» автомати ёрдамида ўққа тутилган.
Бундан ташқари, Париж яқинидаги — Нантере (О-де-Сен департаменти), Вилпенте (Сен-Сен Дени департамент) ва Ним шаҳри (Гар департаменти) қамоқхоналарига зарар етказилгани тўғрисида хабар берилган.
Марселда ҳам бир нечта автомобил ёқиб юборилган. Уларнинг ёнидан DDPF ёзувлари қолдириб кетилган — бу «француз маҳбуслари ҳуқуқлари учун» (Droit des prisonniers francais) жумласининг аббревиатураси ҳисобланади.
«Мен қамоқхоналар ходимларига ёрдам кўрсатиш мақсадида Тулонга йўл оляпман. Франция Республикаси ноқонуний гиёҳванд моддалар айланмасига тўқнаш келмоқда ва жиноий тармоқни бутунлай йўқ қилиш имконини берадиган чораларни кўряпти», — деб ёзади Франция адлия вазири Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
BFMTV манбаларининг таъкидланишича, қамоқхоналарга ҳужумлар мувофиқлаштирилган. Уларнинг маълумотларига кўра, ҳужумлар серияси Франция ҳукуматининг наркосавдогарларни сақлаш учун қаттиқ тартибли қамоқхоналар қуриш режасига жавоб ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Парламентда кўпчилик блоки тузилди. Энди мухолифат ҳам пайдо бўладими?
Ўзбекистон | 15:35
-
Колумбия Панама собиқ президентига бошпана тақдим этди
Жаҳон | 15:28
-
Шри-Ланкада автобус жарликка қулаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 15:08
-
Зеленский Путиннинг тўғридан тўғри музокаралар ўтказиш таклифига жавоб қайтарди
Жаҳон | 14:36
Мавзуга оид

11:04 / 10.05.2025
Франция ва Полша икки давлат ўртасида дўстлик шартномасини имзолади

08:10 / 10.05.2025
Британия, Франция, Германия ва Полша раҳбарлари 10 май куни Киевга келади

09:25 / 08.05.2025
Франция Ўзбекистонда уй-жойлар “яшил” реновациясига маблағ ажратади

07:53 / 08.05.2025