Губкин университетининг Тошкентдаги филиали талабаси дарслардаги пропаганда ҳақида хат ёзди. Филиал раддия берди
Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкентдаги филиали Meduza нашри эълон қилган хатга раддия берди. Унда дарсларда уруш тарғиботи олиб борилмаслиги, у ерда хатда исми келтирилган талаба ўқимаслиги айтилган.

Фото: Gubkin.uz
Meduza нашри 13 апрел куни ҳар кунги «Уруш ўқувчилар нигоҳида» рукнида ўзбекистонлик талаба номидан келган хатни эълон қилди. Хат Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида таҳсил олувчи талаба Муҳиджондан келгани кўрсатилган.
Қуйида унинг ҳикояси тўлиқ келтирилади:
Мен [Москвадаги] Губкин университетининг [Тошкент] филиали талабасиман. Ростини айтсам, уруш бошланганда даҳшатга тушгандим. Олдин ҳам доим Ленин ва «буюк рус шовинизми» ҳақида гапиришарди ва мен буни муболаға деб ўйлардим, лекин энди бу ҳақиқат эканини англадим. Оиламнинг Украина ҳақидаги энг илиқ хотиралари бор, бувим ва бобом ёшлиги Ялта ва Одессада қандай ўтганини айтиб беришган. Бувим бомбардимон видеоларини кўрганида йиғлаб юборди.
Биз, Ўзбекистон фуқароларининг ёш авлодига ҳам уруш таъсир қилди. Энди ҳар ҳафта университетда бизга маърузалар ўқишмоқда, уларда кекса авлод вакили бизга «СВО» (Россияда уруш ўрнига шу аббревиатурани қўллашади) ва РФнинг жасур қўшинлари ҳақида сўзлаб беради. Дин ишлари бўйича марказ ходимининг шу сўзлари ҳозиргача ёдимда: «Мен қадимги православ рус маданиятининг ташувчиси сифатида Россия Федерацияси қўшинлари сатанистларга қарши курашаётганини таъкидлайман». Бу сафсата, бу абсурд. Биз – мустақил Ўзбекистон ёшларининг Украинадаги урушга қандай алоқамиз бор?
Мен Украинани фаол қўллаб-қувватлайман, дўстларим Украинани қўллаб-қувватлайди. Биз ҳаммамиз бу жиноий, ахлоққа зид урушга қаршимиз. Соғлом фикрли одамлар доимо ҳар қандай уруш ва зўравонликка қарши. Мен Украина ўз озодлиги ва мустақиллигини ҳимоя қилишига чин дилдан ишонаман. Иллюзиялар бизга бегона, агар Украина мағлуб бўлса, озодлик ва мустақилликни қўлимизда қурол билан ҳимоя қилишимизга тўғри келишини жуда яхши биламиз.
14 апрел куни Губкин номидаги университетнинг Тошкент шаҳридаги филиали мазкур хат юзасидан муносабат билдирди.
Унда «тегишли ўрганиш ишлари олиб борилгани ва мурожаатда номи тилга олинган шахс филиал талабалари таркибида мавжуд эмаслиги аниқлангани» таъкидланган.
«Мурожаатда келтирилган дарс жараёнларидаги „тарғибот ишлари“ ҳақидаги маълумотлар асоссиз экани, яъни улар ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланди. Филиалда таълим жараёни белгиланган ўқув режаси ва фанлар дастури асосида ташкил этилган», – дейилади хабарда.
Филиал маъмурияти оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликка доимо тайёр эканини қўшимча қилиб, ОАВ ва жамоатчилик вакилларидан тасдиқланмаган, бир томонлама маълумотларни тарқатмасликни ва расмий манбаларга таянишни сўраган.
Мавзуга оид

10:19
Зеленский: фронтдаги қуролларнинг 40 фоизидан ортиғи Украинада ишлаб чиқарилган

09:55
Уруш туфайли Россия қурол экспортини камайтирди. Унинг жаҳон бозоридаги ўрнини Ҳиндистон эгалламоқда

16:44 / 16.04.2025
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик 6 августгача узайтирилди

13:06 / 16.04.2025