Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик 6 августгача узайтирилди
Олий Рада мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни яна уч ой муддатга узайтирди.

Фото: AP
Украина Олий Радаси мамлакатда ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни уч ойга — 2025 йил 6 августга қадар узайтирди. Бу ҳақда депутат Ярослав Железняк хабар берди.
Ҳарбий ҳолатни узайтиришни ёқлаб 357 нафар депутат овоз берган бўлса, сафарбарликни узайтиришни 346 депутат қўллаб-қувватлаган.
«РБК-Украина»га кўра, фақат бир депутат — «Европа бирдамлиги»дан Алексей Гончаренко қарши овоз берган.
Сафарбарлик ва ҳарбий ҳолатни узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини Украина президенти Володимир Зеленский 15 апрел куни Олий Радага киритган эди. Бу мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликнинг 15 марта узайтирилиши ҳисобланади.
Бундан олдин Олий Рада январ ойида ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддатини 2025 йил 9 майга қадар узайтиришга озов берганди.
Украинада ҳарбий ҳолат даврида сайловлар ўтказиш мумкин эмас. РФ ҳукумати бир неча Украина президентининг легитимлигини шубҳа остига олиб, Зеленскийнинг ваколатлари муддати тугаганини таъкидлаган.
Мавзуга оид

13:36
ЕИ Киевга РФ активларидан тушган фойдадан мудофаа учун 2 млрд евро ажратди

11:10
Кремль Украинада ўт очишни тўхтатиш талабига жавоб қайтарди

10:52
«Веймар+»: Россия Украинада ўт очишни тўхтатишни муҳокама қилиши керак

22:48 / 12.05.2025