Киев яна бир F-16 қулагани ва учувчи ҳалок бўлганини тасдиқлади
Павел Иванов Украина қуролли кучларида Американинг қирувчи самолётини биринчилар қаторида ўзлаштирган учувчи эди.

Фото: Libkos
Украина ҳукумати F-16 қирувчи самолёти учувчиси, 26 ёшли капитан Павел Иванов жанговар топшириқни бажариш чоғида ҳалок бўлганини маълум қилди. Президент Володимир Зеленский унга вафотидан кейин Украина Қаҳрамони унвонини берди.
BBC Украина хизмати манбаларига кўра, Ивановнинг самолёти катта эҳтимол билан Россия ракетаси томонидан уриб туширилган.
«Россияликлар самолётга жами учта ракета учирди. Бу ёки C-400 ерусти си таркибидаги бошқариладиган зенит ракетаси, ёки Р-37 „ҳаво-ҳаво“ синфидаги ракета эди», – деган манба. Унинг фикрича, «дўстона ўт очиш» ҳақида гап кетмаяпти – Иванов вазифаларни бажарган ҳудудда Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишламаган.
Украина қуролли кучлари ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, Иванов 12 апрел, шанба куни ҳалок бўлган. Ҳодиса жойи ва тафсилотлари расман маълум қилинмаган.
«У ватанини босқинчилардан ҳимоя қилиш учун жангда ҳалок бўлди... Бугунги кунда F-16 учувчилари деярли ҳар куни фавқулодда мураккаб шароитларда турли йўналишларда жанговар вазифаларни бажармоқда, авиация зарбдор гуруҳларининг ҳимоясини таъминламоқда ва душман объектларига зарба бермоқда», – дейилади Украина қуролли кучлари хабарида.
«Украиналик учувчилар инсоний ва техник имкониятларнинг максимал даражасида ишлайди, ҳар сафар жанговар вазифаларни бажаришда ўз ҳаётини хавф остига қўяди. Павел улардан бири эди!» – дейилади Украина қуролли кучлари ҳарбий-ҳаво кучлари баёнотида.
Президент Володимир Зеленский учувчининг оиласига ҳамдардлик билдирди ва ҳарбийларнинг ушбу жанговар вазият ҳақидаги ҳисоботларини аллақачон эшитганини таъкидлади. Воқеа тафсилотларига ҳали ойдинлик киритилмаган.

Россия мудофаа вазирлиги якшанба куни Украинанинг F-16 самолёти йўқ қилингани ҳақида хабар берган, лекин самолёт қачон уриб туширилганига аниқлик киритмаган.
«Ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари билан Украина ҳаво кучларининг F-16 самолёти, саккизта JDAM авиабомбаси ва АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS баравар ўт очиш тизимининг еттита реактив снаряди, шунингдек, самолёт типидаги 207 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилди», - дейилади Россия мудофаа вазирлиги хабарида.
Баъзи Z-блогерлар, жумладан, фронт авиацияси ҳақида ёзадиган «Вешчание Воевода» телеграм-канали қирувчи самолёт катта эҳтимол билан Суми области устида Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ракеталари томонидан уриб туширилганини хабар қилган.

Март ойи ўрталарида Украина ижтимоий тармоқларида F-16 қирувчи самолётининг Суми устида парвози акс этган видео тарқалганди. Украина қуролли кучлари ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги ўшанда украинларни бундай фото ва видео материалларни жойлаштирмасликка чақирганди.
Ҳатто бир неча сониялик очиқ видеолар ҳам душман учун муҳим разведка маълумотларига айланиши мумкин, дея таъкидлайди Украина қуролли кучлари ҳарбий-ҳаво кучлари. Айниқса, фронт яқинидаги ҳудудларда ҳарбий самолётларнинг (жумладан, F-16 қирувчи самолётлари) маҳаллий диққатга сазовор жойлар ёки объектлар ҳам кўринган парвозлари видеолари катта хавф туғдирмоқда.

Бу Украина 2024 йил июл ойида қабул қилиб олган ва фронтда фойдаланишни бошлаган F-16 самолётларидан иккинчиси йўқотилиши бўлди.
Биринчи қирувчи самолёт ўтган йилнинг 26 август куни тажрибали учувчи Алексей Мес («Манфиш» чақирув белгисига эга) бошқарган самолёт россияликларнинг Украина ғарбий ҳудудларига қилган ракета ҳужумини қайтариш вақтида йўқотилган эди. У бир нечта қанотли ракеталарни йўқ қилишга улгурган, шундан сўнг қулаган.
Бунинг сабаблари ҳозирча расман маълум қилинмаган. Аммо F-16 ҳалокатидан бир неча кун ўтиб, президент Зеленский Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Микола Олешчукни ишдан бўшатганди.
The Wall Street Journal нашри ҳисоблашича, Меснинг самолёти «дўстона олов», яъни Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ракетаси билан уриб туширилган. Нашр материалида бу АҚШ гўёки Украинага ҳаво жанги вақтида «ўзингники ва бегонаники»ни аниқлаш технологиясини тақдим этмагани учун рўй берган.
Тавсия этамиз
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Вашингтонда АҚШ хавфсизлик вазири ўғрилик қурбони бўлди
Жаҳон | 09:41
-
Жиззахда газ таъминоти бўлими ходими ушланди
Жамият | 09:30
-
Ўзбекистон халқаро ислом академияси номи ўзгартирилди
Ўзбекистон | 09:09
-
Россия ноқонуний мигрантларга ўз ҳолатини қонунийлаштириш муҳлатини узайтириши мумкин
Жаҳон | 08:55
Мавзуга оид

21:01 / 21.04.2025
РФ мудофаа вазирлиги «Пасха сулҳи» якунланганини эълон қилди

14:36 / 21.04.2025
«Ёки Путин армиясини тўлиқ назорат қилмаяпти, ёки уларнинг нияти жиддий эмас» — Зеленский Пасха сулҳига амал қилинмаётгани ҳақида

12:43 / 21.04.2025
Трамп: "Умид қиламанки, Россия ва Украина шу ҳафта келишувга эришади"

12:27 / 21.04.2025