Ўзбекистонда Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари ташкил этилади
"Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида табиий фанлар йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида бўлган таълим муассасалари, шунингдек, вазирлик, идора ва ташкилотлар тасарруфида бўлган таълим муассасалари негизида Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиалларини ташкил этиш ҳақидаги таклифларига розилик берилади.
Қуйидагилар:
- 2025-2026 ўқув йилига қадар Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари ташкил этиладиган вазирлик, идора ва ташкилотлар тасарруфида бўлган таълим муассасалари рўйхати;
- 2025-2026 ўқув йилига қадар негизида Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари ташкил этиладиган Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасалари рўйхати;
- 2026-2027 йилларда янгидан қуриладиган Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб филиалларининг манзилли рўйхати тасдиқланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари агентлик тизимида ташкил этилаётган Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб филиалларининг бино ва иншоотларини 2025 йил 1 июлга қадар таъмирлаш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш, замонавий ўқув лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш, ўқувчиларга яшаш ва овқатланиш учун зарур шароитларни яратиш чораларини кўради.
Белгиланишича:
- Тошкент шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб табиий фанлар йўналиши бўйича таянч мактаб ҳисобланади;
- таянч мактабга директор, филиалларга ижрочи директор агентлик директори томонидан тайинланади;
- таянч мактаб ва филиалларга раҳбар кадрларни ишга қабул қилиш икки босқичли (саралаш ва суҳбат), педагог кадрларни ишга қабул қилиш уч босқичли (саралаш, тест синови ва суҳбат) танлов асосида амалга оширилади;
- филиаллар ходимларига таянч мактаб ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади;
- таянч мактаб ва филиалларга қабул параметрлари бир синфда ўқувчиларнинг энг кўп сони 24 нафардан ошмаслигини инобатга олган ҳолда агентлик томонидан белгиланади;
- филиалларга ўқувчилар таянч мактаб учун белгиланган тартиб асосида саралаб олинади;
- филиалларда ўқувчилар учун турар жой ҳамда аутсорсинг асосида белгиланган тартибда бепул соғлом овқатлантириш ташкил этилади;
- филиалларнинг қурилиш ишлари таянч мактабнинг шароитидан кам бўлмаган ягона ёндашув асосида 2026 – 2027 йилларда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан агентлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
- филиаллар замонавий талабларга мувофиқ пластик қопламали (HPL панел) синф столи, пластик қопламали эгри елимланган фанерали синф стуллари билан жиҳозланади;
- филиаллар битирувчилари давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда президентнинг “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ташкил этилган ихтисослаштирилган мактаблар битирувчилари билан тенг ҳуқуқли ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Парламентда кўпчилик блоки тузилди. Энди мухолифат ҳам пайдо бўладими?
Ўзбекистон | 15:35
-
Колумбия Панама собиқ президентига бошпана тақдим этди
Жаҳон | 15:28
-
Шри-Ланкада автобус жарликка қулаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 15:08
-
Зеленский Путиннинг тўғридан тўғри музокаралар ўтказиш таклифига жавоб қайтарди
Жаҳон | 14:36
Мавзуга оид

14:37 / 03.05.2025
Кувайт Тошкентда етим болалар учун мактаб қурмоқчи

12:12 / 03.05.2025
Ўзбекистон бўйлаб 58 та янги инклюзив мактаб қурилади

13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади

12:53 / 14.04.2025