Ню-Йоркда вертолёт дарёга қулади, олти киши ҳалок бўлди
Йўловчи вертолёти Манҳэттен марказидаги майдончадан ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай Гудзон дарёсига қулаган.

Фото: Видеодан кадр
Ню-Йоркда йўловчи вертолётининг Гудзон дарёсига қулаши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди. Ҳодиса 10 апрел, пайшанба куни тушдан кейин содир бўлган.
ОАВнинг хабар беришича, ҳалокат шаҳар маркази яқинида, 40-пирс ёнида содир бўлган. Ню-Йорк полиция департаменти маълумотларига кўра, вертолёт бортида олти киши бўлган: учувчи, икки катта ёшли йўловчи ва уч нафар бола. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, йўловчилар Испаниядан келган сайёҳлар оиласи бўлган.

Ню-Йорк мэри Эрик Адамснинг сўзларига кўра, кема бортидагиларнинг барчаси ҳалок бўлган деб эълон қилинган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари вертолётнинг Гудзон дарёсига қулагани акс этган видеони жойлаштирди.
Яна бир видеода ҳаво кемаси ҳалокатга учраган пайти тасвирланган. Вертолёт «тартибсиз» учган, деб қайд этади Breaking News янгиликлар агрегатори.
FlightRadar маълумотларига кўра, вертолёт ҳалокатдан олдин 15 дақиқа ҳавода бўлган. FlightRadar таҳлилчиларининг таъкидлашича, у Манҳэттен марказидаги вертолёт майдончасидан парвоз қилган.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Мавзуга оид

18:35 / 09.05.2025
Шри-Ланкада вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

14:38 / 06.01.2025
NASA Марсни ўрганишга мўлжалланган янги вертолётни намойиш этди

22:27 / 25.12.2024
Мустақил Қозоғистон тарихидаги энг йирик авиаҳалокатлар санаб ўтилди

21:04 / 22.12.2024