Google энг кучли сунъий интеллект процессорини тақдим этди
Ironwood номини олган битта чип сониясига 4,614 трлн операцияни амалга ошириши мумкин. Бу дунёдаги энг кучли El Capitan суперкомпютеридан 24 баробар тез демак.

Фото: AP
Google сунъий интеллект учун Ironwood номли янги процессорни тақдим этди. Ушбу чип компаниянинг тензор процессорлари орасида энг кучлиси ҳисобланади. Ironwood Gemini каби илғор сунъий интеллект моделлари билан ишлаш учун мўлжалланган.
Ironwood’нинг битта чипи сониясига 4,614 триллион операцияни амалга ошириши мумкин. Бу турдаги чиплардан 9216 таси ягона кластерга бирлаштирилса, қуввати 42,5 экзафлопсга тенг тизим пайдо бўлади. Бу дунёдаги энг кучли El Capitan суперкомпютеридан 24 баробар тез демак.
«Унинг кўламини тушуниш учун Ердаги ҳар бир инсон бир вақтда сониясига 5000 тадан математик масалани ечаётгандек тасаввур қилинг. Сунъий интеллект билан ишлашда энди шундай ҳисоблаш ҳужжати мавжуд», — дейилади хабарда.
Аммо Ironwood — бу шунчаки тезлик эмас. Google чипдаги хотира ҳажмини 192 гибабайтга қадар оширган. Бу олдинги авлод тензор процессорлардан олти баробарга кўп. Шунингдек, чиплар ўртасидаги маълумотлар алмашинуви ҳам яхшиланган. Эндиликда у сониясига 1,2 терабитни ташкил этмоқда.
Ironwood сунъий интеллект моделларига мураккаб мантиқий вазифаларни бажаришда ёрдам беради. Улар катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиб, уларнинг ичида яширин ва аниқлаш қийин бўлган боғлиқликларни топа олади. Бу фан, тиббиёт, бизнес ва бошқа соҳаларда янги имкониятларни очиб беради.
Google Ironwood’га киришни булутли сервис орқали тақдим этишни режалаштирмоқда. Дастурчилар ушбу қувватдан илғор сунъий интеллект иловаларини яратиш учун фойдаланишлари мумкин бўлади. Икки хил конфигурация тақдим этилади: кичик вазифалар учун 256 чипдан иборат кластер ва энг мураккаб лойиҳалар учун 9 216 чипли тўлиқ кластер.
Таъкидланишича, Ironwood нафақат кучли, балки энергия тежамкор ҳамдир — у аввалги авлод чиплар билан солиштирганда ҳар бир иш унумдорлик бирлиги учун икки баробар кам энергия истеъмол қилади. Ironwood 2025 йил охирига қадар ишга туширилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистоннинг Жамму аэропортида портлашлар юз берди — AFP
Жаҳон | 00:23
-
Тошкентдан Лоҳурга учадиган рейслар бекор қилинади
Ўзбекистон | 23:40 / 08.05.2025
-
Тошкентнинг айрим кўчаларида 9 май куни транспорт воситалари ҳаракати чекланади
Жамият | 23:21 / 08.05.2025
-
"Эккан ҳосилигача бозор баҳосида ҳисоб-китоб қилдик" - Шуҳрат Абдураҳмонов
Ўзбекистон | 22:49 / 08.05.2025
Мавзуга оид

21:41 / 08.05.2025
Сунъий интеллект 2 минг йиллик тарихий ўрамни виртуал тарзда очди ва ўқиди

18:00 / 08.05.2025
АҚШ йирик компаниялари мактаб ўқувчиларини сунъий интеллект даврига тайёрлашга чақирди

13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи

18:59 / 06.05.2025