Трамп аксарият мамлакатлар учун божлар жорий этишни тўхтатди
Доналд Трамп жавоб чоралари билан реакция билдирмаган давлатларга савдо тарифларини жорий қилиш бўйича 90 кунлик пауза эълон қилди. У Хитойга божларни 125 фоизга оширди.

Фото: Mark Ralston/AFP
АҚШ президенти Доналд Трамп дунёнинг аксарият мамлакатлари – Вашингтонга қарши жавоб чораларини кўрмаганлар учун қўшимча савдо тарифларини 90 кунга тўхтатиб қўйишини эълон қилди. Бу даврда ушбу мамлакатларга 10 фоизлик «сезиларли даражада пасайтирилган тариф» қўлланади, деб ёзди Трамп 9 апрел, чоршанба куни Truth Social ижтимоий тармоғида.
Унинг таъкидлашича, дунёнинг 75 дан ортиқ давлати Қўшма Штатларни савдо ва савдо тўсиқлари бўйича музокаралар олиб боришга чақирган ва Қўшма Штатларга қарши ҳеч қандай жавоб чоралари кўрмаган. Оқ уй раҳбари қайси давлатлар учун бож жорий этиш тўхтатилишига аниқлик киритмади.
Шу билан бирга, Трамп Хитой импортига божлар янада оширилишини эълон қилди – ҳозирги 104 фоиз ўрнига 125 фоизгача. Шу билан бирга, у Пекинни жаҳон бозорларига «ҳурматсизлик»да айблади. «Қайсидир паллада, умид қиламанки, яқин келажакда Хитой АҚШ ва бошқа мамлакатларни талон-торож қилиш кунлари энди қабул қилинмаслигини тушунади», — дея қўшимча қилди Америка президенти.
Иккала қарор ҳам дарҳол кучга киради, деди Трамп.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кашмирда сулҳ эълон қилинганидан кейин портлашлар содир бўлди
Жаҳон | 23:37 / 10.05.2025
-
АҚШда она ва ўғил бир вақтда университетни тамомлади
Жаҳон | 23:18 / 10.05.2025
-
Украина музокарага тайёрлигини айтди, Россия ўйлаб кўришини маълум қилди
Жаҳон | 22:28 / 10.05.2025
-
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди
Жамият | 22:20 / 10.05.2025
Мавзуга оид

23:06 / 09.05.2025
Трамп бойлар учун солиқни ошириш таклифини берди

20:39 / 09.05.2025
Трамп Хитой товарларига божларни камайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда

16:34 / 09.05.2025
Трамп Зеленский билан қўнғироқлашди

12:41 / 09.05.2025