Озарбойжон Шимолий Кипрни қўллаб-қувватлади
Президент Илҳом Алиев Ғарбнинг икки ёқлама стандартларига қарамасдан, Шимолий Кипр Турк Республикаси (ШКТР) мустақиллигини тан олишни қўллаб-қувватлашини маълум қилди

Фото: Озарбойжон президенти матбуот хизмати
Озарбойжон Шимолий Кипр Турк Республикаси (ТРШК) Туркий давлатлар ташкилотида кузатувчи мақоми берилишида ҳал қилувчи рол ўйнади ва унинг тўлақонли халқаро тан олинишини қўллаб-қувватлашда давом этади. Бу ҳақда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Хонкенди шаҳридаги АДА университетида бўлиб ўтган «Янги жаҳон тартиби сари» халқаро форумида маълум қилди.
«Биз бу масалани қўллаб-қувватлаётган фаол давлатлардан биримиз. Президент [Эрсин] Татар Шуша шаҳридаги норасмий саммитга таклиф қилинди ва у унда қатнашди. Ўша ерда Шимолий Кипр байроғи ҳам ҳилпираб турди», — деди Алиев.
Озарбойжон раҳбари ШКТРга нисбатан ўз мамлакати мавқейи доимо қатъий бўлганини таъкидлаб ўтди: «Биз доимо ўз биродарларимизнинг ёнидамиз. Бизнинг сиёсатимиз доимо очиқ бўлган. Бу масалада бизда бошқа кун тартиби йўқ. Биз фақат уларга ўз давлатини сақлаб қолишда қандай ёрдам бера олишимизни ўйлаймиз. Улар буни ўз тарихлари ва амаллари билан муносиб равишда қўлга киритишган».
Алиев халқаро ҳамжамиятнинг Кипр масаласидаги икки ёқлама стандартларига эътибор қаратди ва оролни бирлаштириш бўйича ўтказилган референдумни ёдга олди: «Турк Кипри бирлашиш учун овоз берди, юнон кипрликлар эса қарши чиқди. Оқибатда нима бўлди? Юнон Кипри Европа Иттифоқига қабул қилинди. Бу адолатлими?»
«Бу — икки ёқлама стандартларнинг яққол намунаси эди. Сиёсатчилар эса бу ҳақда гапиришни исташмайди. Чунки агар улар буни тилга олса, бошқа ноқулай муаммолар ҳам пайдо бўлиши мумкин», — дея қўшимча қилди Озарбойжон президенти.
Алиев сўзининг якунида таъкидлади: «Мен Шимолий Кипрдаги биродарларимни ишонтирмоқчиманки, биз доимо улар билан бўламиз. Уларнинг давлати мустақил давлат сифатида мустаҳкамланиши ва халқаро ҳамжамият томонидан тан олиниши учун биз доим қўллаб-қувватлаймиз».
Шимолий Кипр раҳбари Эрсин Татар Озарбойжон билан алоқалар ривожланаётганидан мамнуният изҳор қилди, умумий қадриятлар ва икки халқни боғлаб турувчи узвий ришталар мустаҳкам эканини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тутанхамон хазинасининг бир қисми янги музейга кўчирилди
Жаҳон | 02:18
-
Мексика Google корпорациясини судга берди
Жаҳон | 00:27
-
“Ҳарвард бу раундни ютди”: университет АҚШ таълим вазирининг хатоларга тўла хатини текшириб, ўзига қайтариб юборди
Жаҳон | 00:01
-
Британияда учувчи ўнг ва чапни адаштириб юборгани учун самолётда ёнғин чиқди
Жаҳон | 23:57 / 09.05.2025
Мавзуга оид

21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди

21:04 / 02.05.2025
Қорабоғ ҳақида кутилмаган баёнот. Эрон ўз ўқидан чиқиб кетдими?

13:16 / 26.04.2025
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефонда суҳбатлашди

19:01 / 23.04.2025