Гагаузия раҳбари Гуцул тергов изоляторидан уй қамоғига ўтказилди
Суд март ойи охирида ҳибсга олинган Гагаузия раҳбари Евгения Гуцулга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартирди ва шу билан бирга ҳибсни узайтирди. Прокурор уни тергов ҳибсхонасида қолдиришни талаб қилди.

Евгения Гуцул Фото: Дмитрий Осматеско / РИА Новости
Гагаузия мухторияти раҳбари Евгения Гуцул тергов ҳибсхонасидан уй қамоғига ўтказилди. 9 апрел, чоршанба куни Кишинёв суди прокурорларнинг тергов изоляторида ҳибсга олиш муддатини 30 кунга узайтириш ҳақидаги илтимосини рад этди ва эҳтиёт чорасини ўзгартиришга қарор қилди.
Шу билан бирга, у россияпараст сиёсатчини худди шу муддатга — 30 кунга уй қамоғига жўнатди, деб хабар беради Молдованинг NewsMaker.md нашри. Moldova Liber портали уй қамоғининг бошқа муддатини келтирмоқда — 20 кун.
Гагаузия раҳбарининг адвокати Наталя Байрам тўлиқ озод этиш талаби билан апелляция шикояти бермоқчи. «Биз бу профилактик чорани асоссиз ва ҳаддан ташқари қаттиқ деб ҳисоблаймиз», деди у РИА "Новости" агентлигига берган интервюсида.
Евгения Гуцул сайлов фондларини бошқариш тартибини бузиш ва ҳужжатларни қалбакилаштириш бўйича тергов доирасида 28 мартдан бери ҳибсда сақланмоқда. У 25 март куни кечқурун Кишинёв аэропортида 72 соатга ҳибсга олинган. Тергов маълумотларига кўра, Гуцул 2019—2022 йилларда ҳозирда Молдовада тақиқланган россияпараст «Шор» партиясида котиб бўлиб ишлаган вақтида Россиядан уюшган жиноий гуруҳдан олинган пулларни тизимли равишда мамлакатга олиб кирган.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?
Жамият | 17:00
-
Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғидаги «Миллат фидойилари» хиёбонида бўлди
Ўзбекистон | 16:33
-
Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон | 16:01
-
WP: Оқ уй Украинадан АҚШдан ноқонуний муҳожирларни қабул қилишни сўраган
Жаҳон | 15:30
Мавзуга оид

08:05 / 29.03.2025
Молдова Гагаузия раҳбарини ҳибсга олди

08:17 / 25.04.2024
Молдовада россияпараст Гагаузия раҳбарига нисбатан айблов эълон қилинди

09:21 / 15.05.2023