Исроил суди ШАБАК раҳбарининг ишдан олинишини вақтинчалик блоклади
Олий суд ҳукумат томонидан ишдан бўшатилган Ронен Бар ҳозирча ШАБАК разведка агентлиги раҳбари лавозимида қолиши ҳақида қарор чиқарди. Судя бош вазир ва бош прокурорни муросага келишга чақирди.

Ронен Бар Фото: COHEN-MAGEN/AFP/Getty Images
Исроил Олий суди (БАГАЦ) Ронен Барнинг Бош хавфсизлик хизмати (ШАБАК) директори лавозимидан кетишини блоклади. 8 апрел, сешанба куни кечқурун суд томонидан чиқарилган вақтинчалик қарорга кўра, Бар ҳукумат томонидан унинг ишдан бўшатилиши юзасидан берилган аризалар бўйича якуний қарор қабул қилинмагунча ўз лавозимида қолиши керак.
Унгача ҳукумат Ронен Барнинг потенциал ворислари билан музокараларни давом эттириши мумкин, бироқ ШАБАК раҳбарини доимий ёки вақтинча тайинлай олмайди.
Раислик қилувчи судя Ицхак Амит ҳукумат ва бош прокурорни Фисиҳ байрами тугагунига қадар (яъни 20 апрелгача) «вазиятга ижодий ёндашиш» ва муросага келишга чақирди. Бош вазир Бинямин Нетаняҳу бу қарорни ғалати деб атади.
Нетаняҳу 21 март куни Ронен Барни Исроил разведкаси бошлиғи лавозимидан бўшатди ва бунга сабаб сифатида Барга «ишонч йўқлиги»ни келтирди. Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарорни бир овоздан маъқуллади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

08:44
Исроил Дамашқдаги президент саройи яқинига зарба берди

21:34 / 01.05.2025
Исроил олов ичида

19:52 / 01.05.2025
Исроилда ўрмонларга ўт қўйишда гумонланган 18 киши қўлга олинди

11:25 / 01.05.2025