Эстония президенти Россия ва Беларус фуқароларининг маҳаллий сайловларда овоз беришини тақиқловчи қонунни тасдиқлади
Шунингдек, қонун билан фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилмоқда.

Фото: CTV
Эстония президенти Алар Карис учинчи давлат вакиллари, жумладан, Россия ва Беларус фуқароларини муниципал сайловларда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилувчи қонунни тасдиқлади. Эстония конституциясига бу борадаги тегишли ўзгартириш киритилди, деб хабар беради ERR.
Қонун, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахсларни ҳам овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этади. Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, улар 2025 йил 19 октябрда бўлиб ўтадиган сайловларда охирги маротаба иштирок этишлари мумкин, 2029 йилги сайловларда эса қатнаша олмайди.
«Маҳаллий сайловларда Эстония ва Европа Иттифоқи фуқаролари овоз бериши мумкинлиги тўғрисидаги қарор, шубҳасиз, қонуний. Овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлганлар давлат уларни жамият ҳаётидан четламоқчи ёки уларда хавфсизлик учун таҳдидни кўряпти деб ўйламасликлари ҳам муҳим», — дейди Эстония президенти.
Унинг сўзларига кўра, парламент депутатлари «жуда жиддий оқибатларга эга қарорни қабул қилган, улар келажакда ягона эстон жамияти ҳимояси ҳақида ўйлаган бўлиши мумкин».
Эстония парламенти учинчи давлат фуқароларини овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилувчи қонунни 26 март куни ўтказилган йиғилишида қабул қилганди.
Эстония ИИВнинг 2024 йил 1 ноябрдаги маълумотларига кўра, мамлакатда 78 мингдан ортиқ Россия, 2,6 мингдан зиёд Беларус фуқаролари ва 60,5 минг фуқаролиги бўлмаган шахслар истиқомат қилади.
Эстонияда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш йиғинларига сайловлар ҳар тўрт йилда бўлиб ўтади. Парламент депутатларининг ҳисоблашича, бу вақт давомида Эстония фуқароси бўлмаган шахслар фуқаролик олиш учун ариза беришлари мумкин.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Парадга тайёргарлик, қозоқ олтин визаси ва чегарада отилган жангарилар
Жаҳон | 12:42
-
«Барса» амаллади, «Бавария»нинг чемпионлиги кечиктирилди. Кун ўйинлари
Спорт | 12:27
-
“Ҳаракатим кўп, шунинг учун соғломман” – 75 ёшли боғбон ая
Жамият | 11:00
-
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
Иқтисодиёт | 10:11
Мавзуга оид

10:14 / 01.05.2025
Беларусда қўлга олинган АҚШ фуқароси Зенкович озод этилди

10:00 / 30.04.2025
Путин Беларуснинг дронлар учун завод қуришга тайёрлигини маълум қилди

21:39 / 28.04.2025
Россия Европа билан чегарадаги ҳарбий қисмларини кенгайтирмоқда

19:12 / 23.04.2025