Ғазони бўлакларга бўлаётган Исроил, Америкада Трампга қарши намойишлар ва божлар оширилишига қарши чиққан Илон Маск — кун дайжести
Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.
Исроил Ғазони бўлакларга бўлмоқда
Исроил армияси Ғазода «Мораг коридори» деб номланган ҳудудда янги ҳарбий амалиёт бошлаганини эълон қилди. Бу ҳудуд Рафаҳ ва Хон Юнус ўртасида жойлашган бўлиб, фаластинликлар бу ҳаракатларни анклавни бўлиб ташлаш режасининг бир қисми деб баҳоламоқда.
Армия вакили Авихай Адраининг маълум қилишича, 36-дивизия илк марта бу ҳудудда ҳаракат қилмоқда. Амалиётнинг асосий мақсади — Рафаҳ атрофидаги Фаластин гуруҳлари фаолияти учун фойдаланилаётган инфратузилмани йўқ қилиш.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Хон Юнус ва Рафаҳ орасидаги ҳудудни назоратга олиш режасини эълон қилган эди. Бу 2024 йил май ойида Миср чегарасида яратилган Филаделфия коридори сингари амалга оширилмоқда.
Фаластин раҳбарияти амалиётни қоралаб, уни Ғазо секторидаги фуқароларни яккалаб қўйишга қаратилган ҳаракат сифатида баҳолади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил октябридан буён Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий интервенцияси натижасида 50 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган, шулардан 17 мингдан зиёди ёш болалар.
Эрон таҳдид остида музокарага киришмоқчи эмас
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчий АҚШ билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришни «бефойда» деб атади. Унга кўра, бетиним таҳдидлар давом этаётган бир пайтда бундай мулоқотдан маъни йўқ.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп бевосита музокарани таклиф қилган эди. Аммо Ароқчий таҳдидлар остидаги ҳеч қандай мулоқотни қабул қилмаслигини маълум қилди. Унга кўра, Эрон дипломатияга содиқ, бироқ фақат билвосита музокараларга тайёр.
Вазирнинг таъкидлашича, Эрон ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилишда ҳам, дипломатик ечим топишда ҳам жиддий ёндашмоқда. «Биз эҳтимолий ҳар қандай вазиятга тайёрмиз», — деди Ароқчий.
Эрон президенти Масъуд Пизишкиён ҳам музокаралар борасида ўз шубҳасини баён қилди: «Агар музокара хоҳласангиз, нега таҳдид қиляпсиз?» деди у.
Эрон ядровий дастури атрофидаги зиддият кескинлашмоқда. Агар мамлакатга ҳужум қилинса, Теҳрон ядровий қурол яратишни муҳокама қилишини билдирмоқда.
Зеленский: «Россияга етарлича босим кўрсатилмаяпти»
Украина президенти Володимир Зеленский Россияга қарши босим ҳануз етарли даражада эмаслигини таъкидлади. У Россиянинг сўнгги ҳаво ҳужумларини жаҳон ҳамжамияти учун сигнал деб атади.
Унинг сўзларига кўра, фақат ўтган ҳафта ичида Украинага 1460 дан ортиқ бошқариладиган авиация бомбаси, қарийб 670 зарбдор дрони ва 30 дан зиёд турли хил ракеталар учирилган.
Зеленский Кривий Риг шаҳрига қилинган ҳужумни мисол тарзида келтирди. У ерда, расмий маълумотларга кўра, камида 20 киши ҳалок бўлган, шулардан тўққиз нафари болалар.
«Улар ҳовлидаги майдончаларда ўйнаётган болаларга қарши уруш олиб боряпти», — деди Зеленский. У Россиянинг бу ҳаракатлари дунё ҳамжамиятига унинг урушни давом эттириш нияти борлигини яққол кўрсатиб турибди, деб ҳисоблайди.
Зеленский Америка, Европа ва барча халқаро ҳамкорларни Россияга нисбатан сиқувни кучайтиришга чақирди. У санкциялар сақланиши, Украина мудофаа қобилияти оширилиши ва дипломатик фаолият орқали Москвага янги тажовузлар учун имконият қолдирмаслик лозимлигини таъкидлади.
Бу орада Британия Бош вазири Кир Стармер ва Франция Президенти Эммануэл Макрон Украинада Ғарб ҳарбий контингентини жойлаштириш ташаббуси юзасидан телефон орқали мулоқот ўтказди. Улар «кўнгиллилар коалицияси» доирасида ҳарбий ҳамкорлик ва урушдан кейинги барқарорлашув режасини муҳокама қилишди.
Трамп нега Россияга бож жорий этмади?
АҚШ президенти Доналд Трамп Украинадаги уруш бўйича давом этаётган музокаралар сабабли Россияга савдо божлари жорий этмасликка қарор қилган, дейилмоқда.
Миллий иқтисодий кенгаш раҳбари Кевин Ҳассеттнинг маълум қилишича, минглаб украин ва россияликлар ҳаёти хавф остида турган бир пайтда, Москва билан савдо урушини бошлаш нотўғри бўлар эди.
Бироқ АҚШ барча деярли иттифоқдош давлатларга, жумладан Украинага ҳам 10 фоизлик импорт божлари жорий этган. Аммо Россия, Беларус, КХДР ва Куба каби давлатлар бу рўйхатга киритилмади. Ҳассетт бу қарор икки масалани алоҳида кўриб чиқиш зарурлигини англатишини таъкидлади.
Унга кўра, Россия кейинчалик санкцияларга учраши мумкин — бу музокаралар натижасига боғлиқ бўлади. Канада ва Мексика эса бундай имтиёзлардан маҳрум қилинган.
Ҳассетт шунингдек, янги божлар эълон қилинганидан сўнг 50 дан ортиқ давлат АҚШ билан савдо музокараларини бошлашга тайёр эканини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, бу Трамп стратегиясининг самара бераётганини кўрсатади.
Америкада Трамп ва Маскка қарши намойишлар
Америка Қўшма Штатларда минглаб одамлар Трамп ва Маск сиёсатидан норози бўлиб, кўчаларга чиқди.
Шанба куни АҚШнинг 1200 дан ортиқ шаҳрида «Hands Off!» («Қўлингни торт!») шиори остида кенг қамровли намойишлар бўлиб ўтди. Намойишчилар президент Доналд Трамп ва унинг маслаҳатчиси Илон Маск олиб бораётган ички сиёсатга қарши чиқди.
Асосий норозилик президент маъмуриятининг минглаб давлат хизматчиларини ишдан бўшатиши, ижтимоий агентликлар бўлимларини ёпиши ва бюджет харажатларини қисқартиришига қарши қаратилди.
Аҳолининг ғазабини Илон Маскнинг бу ислоҳотлардаги роли ҳам кучайтирди. У ҳукумат самарадорлиги вазирлигини бошқариб, «оптималлаштириш» чораларини жорий этмоқда.
Шунга қарамай, Оқ уй Трампнинг ижтимоий дастурларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва танқидни рад этди. Намойишлар тинч ўтган. Ҳеч ким ҳибсга олинмаган.
Маск тариф чекловлари керак эмас демоқда
Илон Маск АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасида эркин савдо ҳудудини таклиф қилди.
АҚШ президенти маслаҳатчиси ва Tesla раҳбари Илон Маск Европа ва Америка ўртасида барча божларни бекор қилишни таклиф қилди. Бу баёнотни у Трамп Европа импортига 20 фоизлик бож жорий этганидан сўнг Италиядаги видеоконференция давомида билдирди.
Маскнинг сўзларига кўра, идеал ҳолда икки томон «нол бож» тизимига ўтиши ва ягона савдо ҳудуди яратилиши керак. Бу Оқ уйнинг амалдаги иқтисодий сиёсатидан фарқ қилувчи камдан-кам ҳолдаги очиқ норозилик сифатида баҳоланмоқда.
Баёнот Tesla акциялари кескин тушиб кетган бир вақтда янгради. Компания Европадаги савдолар кескин камайганини маълум қилди. Бунга Маскнинг сиёсий фаоллиги ҳам таъсир қилгани айтилмоқда.
Шу ҳафта Трамп Хитойда ишлаб чиқарилган эҳтиёт ва бутловчи қисмларга 34 фоизлик бож жорий қилди — бу тўғридан тўғри Tesla ишлаб чиқаришга ҳам ўз таъсирини ўтказади.
G7 Хитой ҳарбий машқларидан хавфсирамоқда
«Катта еттилик» (G7) мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари Хитойнинг Тайван атрофидаги кенг кўламли ҳарбий машғулотларидан жиддий ташвиш билдиришди. Улар ушбу «ғайриқонуний ва қўрқитувчи ҳаракатлар» минтақадаги кескинликни кучайтириб, глобал хавфсизлик ва фаровонликка таҳдид солаётганини таъкидлашди.
G7 мамлакатлари конструктив мулоқот орқали барча муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилишни қўллаб-қувватлашини билдиришди. Улар Хитой ва Тайван ўртасидаги муносабатларда барқарорлик муҳимлигини таъкидлашди.
1–2 апрель кунлари Хитой армияси Тайван атрофидаги шарқий денгиз ҳудудида узоқ масофани нишонга олувчи қурол-яроғлар билан машғулотлар ўтказди. Пекин томонидан ҳарбий-ҳаво кучлари, денгиз флотлари ва ракетали бўлинмалар жалб қилинди. Тайван эса буни «беҳуда ва масъулиятсиз ҳаракат» сифатида кескин қоралади.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Рамштайн»: Украина 21 млрд евролик ҳарбий ёрдам олади
Жаҳон | 08:01
-
Reuters: Трампнинг махсус вакили Оқ уйга Кремлнинг позициясини етказди
Жаҳон | 01:04
-
Россияда туғилиш даражаси сўнгги 200 йилдаги энг паст кўрсаткичга тушиб кетди
Жаҳон | 00:32
-
3D-принтер ёрдамида босилган темирйўл станцияси олти соат ичида қурилди
Фан-техника | 00:20
Мавзуга оид

14:26 / 11.04.2025
Ғазони араб дунёсидан узмоқчи бўлаётган Исроил, Трамп қарорларидан ҳайратда қолган Оқ уй ва TikTok харидидан воз кечган АҚШ — кун дайжести

13:43 / 10.04.2025
Ғазода истеҳкомлар қураётган Исроил, Украинада янги ҳудудларга ҳужум бошлаган Россия ва Хитойга 125 фоизли бож жорий этган Трамп — кун дайжести

13:37 / 09.04.2025
Тел Авивдаги намойишлар, Эрон ва АҚШнинг ядровий музокараси ва АҚШдан Хитойга 104 фоизли бож — кун дайжести

12:58 / 08.04.2025