Жаҳон | 23:09 / 02.04.2025
5142
4 дақиқада ўқилади

Трамп инаугурациядан сўнг илк марта Россия компанияларига нисбатан янги санкциялар жорий этди

АҚШнинг 47-президенти Доналд Трамп маъмурияти инаугурациядан кейин илк марта Россия компанияларига нисбатан янги санкциялар жорий этди.

Фото: The White House

Россияда рўйхатдан ўтган 3 та юридик шахс АҚШ Молия вазирлигининг «қора рўйхат»ига киритилди. Энди улар билан ҳар қандай операциялар тақиқланади ва АҚШдаги барча активлар музлатилади. АҚШ Молия вазирлигига қарашли Ташқи активлар устидан назорат бошқармаси (OFAC) баёнотида қайд этилишича, санкцияларга қуйидаги компаниялар учради: «Эдисон» МЧЖ, «Калибри групп» МЧЖ ҳамда «Скай фрейм» МЧЖ.

СПАРК маълумотлар базасига кўра, «Эдисон» маиший техника савдоси билан шуғулланади, «Калибри групп» — дон, уруғ ва ҳайвонлар учун ем-хашак савдоси, «Скай фрейм» эса фаолияти тури сифатида «кинофилмлар ишлаб чиқариш»ни кўрсатган. Бироқ биринчи компания эгаси Эрон фуқароси Аҳмад Саидий, иккинчи ва учинчи компаниялар эгалари эса Афғонистон фуқаролари — Ғайрат Ушанг ва Муҳаммаддин Ҳамадоний экани қайд этилган.

АҚШ Молия вазирлиги баёнотига кўра, ушбу компаниялар Эрон қўлловида Россиядан Ямандаги ҳусийчиларга хомашё, қурол-яроғ ва юқори сезгирликдаги товарлар етказиб бериш билан шуғулланган тармоқ таркибида бўлган. Вазирлик баҳосига кўра, бундай етказиб беришлар ҳажми ўнлаб миллион долларларни ташкил этган ва улар орасида Украина оккупация қилинган ҳудудларидан олиб чиқилган дон маҳсулотлари ҳам бўлган.

Терроризмни қўллаб-қувватлаш муносабати билан жорий этилган санкциялар ортидан, АҚШ маъмурияти янада тажовузкор чора-тадбирларни — хусусан, Россия нефти ва «хуфёна флоти»га нисбатан қўллашни кўриб чиқмоқда, деб хабар қилган эди куни кеча Reuters ва Fox News Трамп маъмуриятидаги манбаларига таяниб.

Reuters агентлиги суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Оқ уйдаги юқори мартабали амалдорлар Владимир Путин Украина бўйича музокараларни атайлаб чўзмоқда, деган хулосага келган ва шу боис сиёсий ҳамда иқтисодий босим чораларини ишлаб чиқишмоқда.

Трампнинг ўзи 30 март куни NBC News телеканалига берган интервюда Путиндан қаттиқ норозилигини билдирган ва Россия раҳбарининг тинчлик келишувига кўнмаётганини танқид қилган. Шунингдек, Трамп Украинанинг бошқарувини БМТ назорати остида вақтинча ташқи бошқарувга ўтказиш талаб қилинганини айтган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ Россия нефтини сотиб олаётган мамлакатлардан келаётган товарларга бож тўлови жорий этиш ва уларга АҚШда бизнес юритишни тақиқлаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Сенатнинг икки партияси вакиллари томонидан тақдим этилган қонун лойиҳасига кўра, бундай божлар миқдори 500 фоизгача етиши мумкин.

The Moscow Times нашрининг Кремлга яқин манбаларига кўра, Путин АҚШ билан музокараларда максималистик талаблардан воз кечмаган: у Донецк, Луҳанск, Запорижжя ва Херсон областларининг тўлиқ маъмурий чегараларида Россия назоратига ўтишига эришмоқчи. Ҳолбуки, бу ҳудудларнинг ҳеч бири тўлиқ Россия армияси назоратида эмас.

Шунингдек, Путин Владимир Зеленскийнинг ўрнига ҳудудлардан воз кечишга тайёр раҳбар келишига умид қилмоқда, деб хабар берган эди The Moscow Times манбалари.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти